«Адолат» партияси етакчиси Наримон Умаров Тошкентдаги 683-сайлов округида овоз берди
«Адолат» социал-демократик партияси етакчиси Наримон Умаров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашига сайловларда овоз берди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.
Фото: Мусулмонбек Иброҳимов / «Дарё»
Наримон Умаров рафиқаси билан бирга 10:15 да 683-сайлов участкасига келди. Овоз беришдан сўнг журналистлар билан мулоқот қилган «Адолат» партияси етакчиси халқ бугун Ўзбекистон келажаги учун тўғри танловни амалга оширишига умид билдирди.
Фото: «Дарё»
Ўтган 90 кун давомида «Адолат» партияси ҳам бошқа партиялар қатори ўз ғояларини халққа етказишга ҳаракат қилди. Халқимиз вакилларининг партиямизга мурожаатлари сони шу 90 кун ичида 10 баробарга ошди. Бу — айтган ҳар бир гапимиз, эълон қилган мақсадларимиз халқнинг дилига етиб борди, дегани.
Халқимиз таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ тизими, умуман, барча соҳаларда ислоҳотларга мос равишда айтган мақсадларимизни рўёбга чиқаришимизни кутяпти, биз халқимиз олдида бунга сўз берганмиз. Бугун халқимиз «Адолат» партиясини кўпроқ қўллаб-қувватласа, биз бу мақсадларни амалга оширишга ваъда берамиз.
Фото: «Дарё»
Бу галги сайлов шаффоф, очиқ ўтяпти, бунақаси Ўзбекистон тарихида биринчи марта бўляпти. Ҳар бир номзод, ҳар бир партияга ҳеч бир муаммо бўлгани йўқ. Ўзимиз хоҳлаган тадбирни ўзимиз хоҳлаган форматда, ўзимиз хоҳлаган шаклда, акциялар ўтказишимиз — биринчи марта бўлди. Албатта, бу бизга катта имконият яратади. Шу билан бирга бу очиқлик ҳар бир партия учун катта мактаб бўлди. Бу очиқлик ўзидан ўзи бўлмайди, халқни олдига чиқиб, ваъда бердикми, уни амалга ошириш керак.
Сайлов кампанияси давомидаги дебатларни эшитдинглар. Албатта, фикрлар хилма-хил. Лекин бугунги тараққиётимизда босқичма-босқич бўладиган ўзгаришларни биз айта олдик. Албатта, сайловчиларимиз орасида баъзи бир масалаларга алоҳида эътибор бериш бўйича таклиф билдирганлар ҳам бўлди. Сайловдан сўнг ўз дастуримизни ушбу фуқароларимизнинг фикрлари асосида тўлдириб борамиз. Бу келгуси беш йиллик давомида бўладиган доимий ишларимиздан бири бўлади.
Изоҳ (0)