Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев Қарши шаҳридаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 125-Қарши сайлов округига қарашли 806-сайлов участкасида ўз оила аъзолари билан бирга овоз берди.
«Дарё» мухбирининг хабар беришича, жорий парламент сайловида Қашқадарё вилоятида салкам 1,8 миллион киши қатнашиши кутилмоқда. Уларнинг 174 мингдан ортиғи сайловда биринчи марта қатнашадиган ёшлардир.
Изоҳ (0)