Тошкент метрополитени «Юнусобод» йўлининг қурилиши давом эттирилаётган қисмида 18 декабрь куни ер кўчиши юз берган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотига кўра, ҳодиса оқибатида олти нафар ишчи ҳалок бўлган.
Ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойида ҳалок бўлган ишчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирилаётгани акс этган фотосуратлар тарқалди. Суратларда, жумладан, «Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўли қурилишида ҳалок бўлган ишчилар хотираси учун» деб ёзилган лавҳа ва гулларни кўриш мумкин.
Изоҳ (0)