Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Токио шаҳрида Япония императори Нарухито билан учрашди. «Император олий мартабали меҳмонни самимий қутлар экан, ушбу ташриф Ўзбекистон—Япония дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим воқеа бўлгани, икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиққанини қайд этди», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.
Шавкат Мирзиёев император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, «Рейва» деб номланган янги даврда Япония уйғун ривожланишда давом этиши, мамлакат нуфузи ва аҳоли фаровонлиги янада ошишини таъкидлади.
Президент матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева ташрифи шарафига Япония императори Нарухито ва унинг рафиқаси Масако хоним томонидан қабул маросими ўтказилган, шунингдек, улар биргаликда суратга ҳам тушган.
Изоҳ (0)