Ўзбекистонда биологик хавфсизликни кучайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури лойиҳасида айтилган.
Шунингдек, «Биологик хавфсизлик тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Қайд этилишича, Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ–5863-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача мўлжалланган атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини 2019 – 2021 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг 11-бандида белгиланган.
Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:
- давлат органларининг биологик хавфсизлик соҳасидаги ваколатларини белгилаш;
- биологик хавфсизликни кучайтириш;
- табиий туркумлар ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказиши мумкин бўлган бегона турларни олиб кириш ва тарқатиш устидан назорат қилиш;
- таркибида жонли модификациялаштирилган организмлар ва генетик модификациялаштирилган организмлар бўлган организмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиб кириш, сотиш ва тарқатиш устидан назорат қилиш.
Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2020 йил 1 октябрь, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2020 йил 1 ноябрь.
Изоҳ (0)