• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Миллий тикланишдан — Миллий юксалиш сари бирмиз, қўлни қўлга берамиз!

    Бугунги туб ислоҳотлар сабаб, сиёсий ҳаётимизда ҳам муҳим ўзгаришлар юз беряпти. Юртдошларимизнинг ҳуқуқий маданияти юксалиб, қонун, қарор ва давлат дастурларига таклифлар билдира бошладик. Парламент, ҳукумат ва депутатлар олдига долзарб муаммоларни очиқ-ошкора қўйиб, ечимини талаб қилаяпмиз. Яъни, «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари ҳалққа хизмат қилиши керак» тамойили ҳаётимизда ўз исботини топяпти.

    «Миллий тикланиш» демократик партияси бу жараёнда «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» ғоясини ўзи учун дастуриламалга айлантирди.

    Партия сайловлар арафасида ўз электорати ва хайрихоҳлари талабидан келиб чиққан ҳолда янги Ўзбекистонда янги сайловларни ташкил этишга қаратилган сайлов тактикасини, муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун Йўл харитаси, шунингдек, тадбирлар дастурини ишлаб чиқди. Сайловларда партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 1 710 нафар, маҳаллий Кенгашларга жами 23 220 нафар номзодлар заҳираси шакллантирилди. Уларнинг 40 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Бу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 6,7 фоизга кўпдир.

    Албатта, сиёсий майдонда одамлар ишончини қозониш учун давлат ва жамият фаровонлигига бирдек хизмат қилувчи Платформа зарур эди. Шундан кейин аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда «Инсонни ўзгартириш орқали, жамиятни ўзгартирамиз» ғояси остида партия Дастури ва 2020—2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Дастури ишлаб чиқилди.

    Партия, шунингдек, жамиятимиз учун энг оғриқли масала — тарбия масаласини ўзи учун энг долзарб вазифа сифатида танлаб олди. Зеро, инсон аҳлоқи, таълим-тарбиясига аввало оила, ота-она масъул. Аммо ЎзМТДП бу жараёнда қулай шароит яратишга ўзини ҳам жавобгар деб ҳисоблайди.

    Шу ўринда, партия тарихида биринчи маротаба сайловолди Платформаси лойиҳасини муҳокама қилишда ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланганини қайд этиш лозим. Партиянинг Сайловолди платформаси деярли барча туман ва шаҳарларда 4 448 та туркум учрашувлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқот, видоконференциялар шаклида тўрт босқичда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди.

    Ушбу тадбирлар доирасида 50 га яқин роликлар, фильмлар, лавҳалар тайёрланиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Натижада Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг сайловолди Платформаси юзасидан 14 мингга яқин таклифлар келиб тушди. Унда ярим миллионга яқин фуқаро бевосита иштирок этди. Партиянинг сайловолди Платформаси лойиҳасини тайёрлашга давлат ва жамоат арбоблари хусусан, маънавий-маърифий соҳада Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Ғофуров, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, иқтисодий соҳани такомиллаштириш бўйича «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Хошимов, ахборот соҳасида таниқли журналист, ёзувчи, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммадлар маслаҳатчи сифатида жалб этилди.

    Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши ташаббуси билан вилоят ва туман марказларида партиянинг янги сайловолди Платформасига бағишланган митинглар бўлиб ўтди. «Бирмиз! Қўлни қўлга берамиз!» шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирларида Марказий кенгаш аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари вакиллари ва партияга хайрихоҳ бўлган ёшлар иштирок этдилар.

    Партия сайловолди дастурида бош сиёсий шиор сифатида «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!» шиори белгилаб олинди. «Инсонни ўзгартиш орқали жамиятни ўзгартирамиз!» ғояси эса асосий ғоя сифатида илгари сурилди. Ана шу ғояни амалиётга жорий этиш мақсадида узлуксиз тарбия тизимини яратиш, оилани мустаҳкамлаш мақсадида аёлларга қулай турмуш ва меҳнат шароитини яратиш, ҳамда уларнинг иш соатларини қисқартириш, ўқитувчига қулай меҳнат шароитини яратиш, парламентни «халқ уйи»га айлантириш, давлат тили мақомини ошириш, муқобил кредитлаш тизимини амалиётга татбиқ этиш, туризмни ривожлантириш йўлидаги муаммоларни бартараф этиш, халқ табобатини ривожлантириш, хориждаги ватандошларимиз манфаатини изчил ҳимоя қилиш, табақалаштирилган коммунал тўлов тизимини жорий этиш каби долзарб масалалар партия сайловолди Дастурига киритилди.

    Азиз юртдошлар!

    Ким бўлишимиз ва қандай соҳада фаолият кўрсатишимиздан қатъий назар бугун барчамизни ягона мақсад бирлаштириб туради. Бу халқимиз фаровонлиги учун сидқидилдан хизмат қилиш, ёшларимизни она Ватан қадрига етадиган комил инсонлар этиб камол топтириш, маънавий ва миллий қадрият, урф-одатларимиз руҳида тарбиялашдир. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда бундаг буён халқ ишончини қозониш учун партиянинг юқори органидан тортиб энг қуйи бўғинлари бир ғоя остида ҳаракат қилишини, юртдошларимиз манфаати учун тинимсиз изланишини маълум қилади. Бахт бирлаша олишдадир. Сайлов эса ҳақиқий маънода халқ танлови бўлиши лозим.

    Қадрли ватандошлар!

    Юрт тинчлигига ҳисса қўшиш, фаровонликни таъминлашда жон фидо қилиш, Ватанимиз тараққиётини барқарорлаштириш жараёнида фаол иштирок этиш бу — «Миллий тикланиш» партиясининг энг асосий вазифасидир.

    Ҳурматли сайловчилар!

    Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси учун сайловда иштирок этиш – бу, энг аввало, Сизлар ишонч билдирган вакиллар орқали давлат ва жамият ишларини бошқаришда фаол иштирок этишдан иборатдир.

    Партиямиздан кўрсатилган номзодларнинг ҳокимият вакиллик органларига сайланиши, бу нафақат сайловчиларнинг юксак ишончи, балки Юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва Халқ фаровонлиги йўлида фаол ва фидокорона меҳнат қилишга шайланган бўлажак депутатларга берилган имконият ҳамдир.

    Депутатликка кўрсатилган номзодларнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди Дастури ва ундаги ташаббуслар эса жонажон Ватанимизни биргаликда тараққий эттиришга доир таклифлар мажмуасидир.

    Партиямизнинг сайловолди Дастурида белгиланган барча йўналишлар бўйича ташаббуслар – бу ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришнинг дебочаси эканини ҳам алоҳида таъкидлаймиз.

    Партиямиз аниқ ва самарали натижаларга эришиш учун барчангизни Ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилишга, ташаббускор бўлишга чақиради.

    Ишонинг, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси номзодларига берган овозингиз – бу Сизу бизнинг кейинги беш йилликдаги ҳаётимиз борасидаги танловингиздир!

    Қўлни қўлга берайлик, азизлар!

    22 декабрь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси номзодларига овоз беринг!

    Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши ахборот хизмати

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    18.12.2019, 18:00   Изоҳ (0)   31957
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзмиллийбанк» «Газпромбанк» ҳамкорлигида семинар тренинг ўтказди

    18.12.2019, 16:30

    Монополия халққа жабр етказмаслиги керак

    18.12.2019, 15:00

    Японияда «Ўзсаноатқурилишбанк» фаолияти тақдимот қилинди

    18.12.2019, 13:38

    Наримон Умаров «Чорсу» бозорида сайловчилар билан учрашди

    18.12.2019, 12:00

    Oq saroy – Янги йилга янги таклифлар

    18.12.2019, 10:30

    Эркакларга баҳоналар ёқмайди. Аёллар, яхшиси муаммони ҳал қилинг

    18.12.2019, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25

    “Истанбул Россия ва Украина тинчлик музокараларининг учинчи раундини ўтказишга тайёр” — Туркия 

    Дунё | 28 июн, 21:05

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Машъал”га жавобсиз олтита гол урди

    Спорт | 28 июн, 21:04

    Тошкентда Чорбоғга автобус қатнови йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:40

    Россия Швеция билан ядровий қурилмалар келишувини бекор қилди

    Дунё | 28 июн, 20:20

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:00

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.