• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Монополия халққа жабр етказмаслиги керак

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси ижтимоий аҳамиятга молик товар ва хизматлар нархлари ҳамда тарифлари норматив ҳужжатларда белгиланган меъёрлардан ошиб кетмаслиги учун ушбу нархларни шакллантириш устидан қатъий давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш тарафдори.

    Шу мақсадда партия ижтимоий аҳамиятга эга товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчи компанияларнинг монополиясини чеклаш, жумладан, монопол корхоналарни мажбурий равишда бўлиш ва уларнинг таркибидан мустақил хўжалик субъектларини ажратиш бўйича қонунчиликка тегишли процессуал меъёрларни киритишни таклиф этади.

    Ҳаётнинг ўзи Ўзбекистонда монополистик фаолиятни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, рақобат муҳитини изчил ривожлантириш, табиий монополиялар корхоналари фаолиятини назорат қилишни кучайтириш ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, рақобат ва унинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида асосий вазифа эканлигини намойиш этмоқда. Зеро, сўнгги йилларда иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувининг кучайиши, бозорда турли молиявий, иқтисодий ҳамда мулкий муносабатларнинг янги шаклларининг ривожланиши натижасида бозор қўйган талабларни, яъни шаклланган муносабатларни тартиб солиш зарурияти юзага келмоқда.

    Бошқача айтганда, ҳозирда монополистик фаолиятни нафақат товар бозорларида, балки молия бозорларида, қимматли қоғозлар бозорида, биржа савдоларида ҳам чеклаш чораларини кўришни давлатимизнинг иқтисодий ривожланиш даражаси ҳам талаб этмоқда. Шубҳасиз, иқтисодиётда муайян корхонанинг монополиясига барҳам берилмас экан, ижтимоий аҳамиятга молик товапрлар ҳам, хизхматлар нарҳи ҳам юқорлигича қолаверади.

    Тўғри, соҳада охирги уч йил мобайнида катта ўзгаришлар рўй берди. Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги 86 та лицензияланадиган фаолият тури ва рухсат бериш тартиб-таомили бекор қилинди. Натижада, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётлар сони 25 фоизга кўпайди. Кўп тармоқларда рақобат ортди: шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, мебель, текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришда. Аввал юқори даражада монополиялашган қурилиш материаллари, кабел маҳсулоти ва пул ўтказиш ҳизмати каби соҳада якка ҳукмронликка барҳам берилди. Умуман, мамлакатда монопол корхоналар сони икки баробар қискарди. Монопол компаниялар вазият тақазоси билан камайган бўлса бордир, аммо мамлакатда божхона соҳаси бўйича жорий этилаётган янги тартиб-таомиллар ортидан бошқа йўналишда монополлар вужудга келишига шароит яратиб бермаяптими? Аммо бу соҳада ўз ечимини кутаётган тизимли масалалар кўзга ташланмоқда.

    Боз устига, товар ва молия бозорларида давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар мавқеи баланд. Улар монополияларнинг 80 фоизини ташкил қилмоқда ва ўз назоратларида остида бўлган тузилмалар ташкил этиб рақобатга салбий таъсир кўрсатмоқдалар. Бугун бундай корхоналар сони 4,3 мингдан ортиқни ташкил этади. Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг самарасизлиги субсидия бериш, солиқ ва божхона имтиёзлари, имтиёзли кредитларни тақдим этиш шаклидаги давлат кўмаги билан қопланмоқда. Молия ва капиталлар бозорларида давлат иштироки баландлигича сақланиб қолмоқда. Ушбу ҳолат ўз навбатида манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқармоқда ва бозор механизмларини ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда. Банк секторининг 80 фоиздан ортиғи давлат иштирокида фаолият кўрсатади. Тармоқ регуляторлари рақобатни ривожлантиришда сустлигича қолмоқда.

    Табиий монополиялар томонидан қўлланадиган нархларни шакллантириш усули харажатларни тежаш ўрнига уларни кўпайтиришни рағбатлантиради. Олиб борилаётган ислоҳотларга қарамай, бозорда, реал ҳаётда ўзгаришлар, тадбиркорлар олдида турган тўсиқлар талайгина. Бу тўсиқлар яна ўша монопол корхоналарнинг манфаатига хизмат қилиб, оддий меҳнаткашлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг ҳаётини оғирлаштирмоқда. Шу сабабли биз монопол корхоналарни мажбурий равишда бўлиш ва уларнинг таркибидан мустақил хўжалик субъектларини ажратиш бўйича қонунчиликка тегишли процессуал меъёрларни киритишни таклиф этамиз.

    Бизнес субъектлари учун бозорга чиқишда сунъий тўсиқлар ҳали-хануз мавжуд. Натижада Жаҳон банки маълумотларига кўра тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг соф оқими паст даражада сақланиб қолмоқда. Иқтисодий эркинлик индексида Ўзбекистон 180 та мамлакат орасида 140-ўринни эгаллади. Бу вазиятда, ҳукумат товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегияси бўйича йўл харитаси қабул қилишни тезлаштириши керак. Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқкан ҳолда, бу соҳадаги фаолият юзасидан Сенат мунтазам равишда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ахборотини эшитиш амалиётини жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    Аслида охирги ўн йилликлар бутун дунё миқёсида рақобат тўғрисидаги қонунларни (улар трестларга қарши ёки монополияга қарши қонунлар деб ҳам аталади) янада ривожлантириш ва амалиётга киритиш даври бўлди. Собиқ социалистик лагерни парчаланиб кетиши оқибатида Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг кўпчилик мамлакатлари рақобат сиёсатининг негизи ҳисобланган бозор иқтисодиёти тамойилларини жорий қила бошлаган бир вақтда, бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар ҳам бир жойда тўхтаб қолмай, амалиётда фойдаланилаётган монополияга қарши қонунчиликка ўзгартиришлар киритиб бордилар. Ҳозирги кунда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида монополияга қарши қонунчилик мавжуддир. Ана шу халқаро тажрибалардан келиб чиқиб айтиш мумкин, монополияга қарши кураш рақобатни ривожлантиришга хизмат қилади.Янги технология жорий қилиш, талабга жавобан товар турларини тез ўзлаштириш, малакали ишчи кучига эга бўлиш ва замонавий маркетинг хизматидан фойдаланиш кабилар рақобат курашидан ғолиб чиқиш шартига айланади. Монополия рақобатга зид ҳодиса, чунки у товар ишлаб чиқарувчига танҳо ҳукмронликни таъминлаб, ўзаро беллашув учун шароит қолдирмайди.

    Рақобат кураш йўлини танлаш жиҳатдан ҳам ҳалол ва ғирром рақобатга бўлинади. Ҳалол рақобат бозордаги курашда қабул қилинган, ҳаммага мақбул усуллар билан олиб борилади, бозор қоидаларига асосланади. Ғирром рақобатда тақиқланган ва қораланган усуллар, яъни қаллоблик, кўзбўямачилик, сўзида турмаслик, алдаш, иқтисодий жосуслик, қўпоровчилик ва ҳатто жисмоний зўравонлик каби жинояткорона усуллар қўлланилади. Бозор иқтисодиёти аслида фақат ҳалол рақобатни тан олади. Рақобат иқтисодиётни соғломлаштириб туради. Рақобатдан жамият манфаатлари йўлида фойдаланиш ва уни назорат қилишда парламент томонидан қабул қилинадиган монополияга қарши қонунлар муҳим аҳамиятга эга.

    Шундай экан, рақобатчилик муҳитини вужудга келтириш учун давлат монополияларга қарши сиёсат олиб боради, иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича чора-тадбирлар кўради, монополияга қарши қонунчиликнн амалга оширади. Давлатнинг рақобатга нисбатан сиёсати унинг маърифатли, маданий кўринишлари ва қоидаларини таъминлашга йўналтирилади. Бундай сиёсат ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, маҳсулотларни самарали тақсимлашга, техника ва иктисодий тараққиётга ёрдам беради, истеъмолчиларнинг манфаатларини химоя қилишга, нархларнинг асоссиз кўтарилиши олдини олишга хизмат қилади. Ниҳоят, рақобатнинг назорат қилиш вазифаси бозордаги баъзи иштирокчиларнинг бошқа бир иштирокчилар устидан монополистик ҳукмронлик ўрнатишига йўл қўймасликка йўналтирилади. Ижтимоий аҳамиятга эга товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчи компанияларнинг монополиясини чеклаш, жумладан, монопол корхоналарни мажбурий равишда бўлиш ва уларнинг таркибидан мустақил хўжалик субъектларини ажратиш ҳар бир инсоннинг ҳаётий эҳтиёжлари кафолатли таъминланишига олиб келади.

    Сайловларда Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодларга овоз беринг!

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши ахборот хизмати

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    18.12.2019, 15:00   Изоҳ (0)   19250
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Японияда «Ўзсаноатқурилишбанк» фаолияти тақдимот қилинди

    18.12.2019, 13:38

    Наримон Умаров «Чорсу» бозорида сайловчилар билан учрашди

    18.12.2019, 12:00

    Oq saroy – Янги йилга янги таклифлар

    18.12.2019, 10:30

    Эркакларга баҳоналар ёқмайди. Аёллар, яхшиси муаммони ҳал қилинг

    18.12.2019, 09:00

    «Ўзмиллийбанк» АЖ «Sumitomo Mitsui» молиявий гуруҳи билан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида келишув имзолади

    17.12.2019, 18:00

    20 декабрдан 5 январга қадар Humo Arena муз саройида мўъжизавий «Coca-Cola Неw Еар Фестиваль 2020» бўлиб ўтади

    17.12.2019, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.