• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Амирсой» тоғ-чанғи курорти 21 декабрь куни очилади

    Тошкент вилоятида қурилган «Амирсой» тоғ-чанғи курорти жорий йилнинг 21 декабрь куни очилади. Бу ҳақда 17 декабрь, сешанба куни мазкур тоғ-чанғи курорти очилишига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

    Фото: Facebook/«Амирсой»

    Фото: Facebook/«Амирсой»

    Маълум қилинишича, анжуманда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, PGI Management компанияси (Андорра) директори Томас Тор-Йенсен ва «Амирсой» МЧЖ қўшма корхонаси бош директори ўринбосари Валерий Ким иштирок этди.

    Тадбир доирасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида «Амирсой» тоғ-чанғи комплекси лойиҳаси амалга оширилиши бўйича батафсил маълумот берилди. Томас Тор-Йенсен ўз навбатида тоғ-чанғи трассалари ва дор йўллари қурилишида энг илғор ва инновацион технологиялар қўлланилганини таъкидлади.

    «Амирсой» қўшма корхонаси бош директори ўринбосари Валерий Ким эса жорий йилнинг 21 декабрида бўлиб ўтадиган очилиш маросимига тайёргарлик ишлари тўғрисида сўзлаб берди. Матбуот анжуманида маълум қилинишича, лойиҳа икки босқичда амалга оширилади.

    Таъкидланишича, «Амирсой» тоғ-чанғи курорти 892 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 580 ўринга мўлжалланган. Лойиҳа бўйича 300 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Унинг умумий қиймати 100 миллион долларни ташкил қилади. Лойиҳанинг биринчи босқичи 2019 йилнинг тўртинчи чорагида, иккинчи босқичи эса 2022 йилнинг учинчи чорагида тугалланиши режалаштирилган.

    Қишки дам олиш маскани умумий ҳисобда узунлиги уч километрдан ортиқ иккита осма дор йўли ва жами 10 километр бўлган турли мураккабликдаги саккизта тоғ-чанғи трассасига эга.

    Бундан ташқари, тоғ-чанғи курортида қиш мавсуми учун умумий узунлиги 21,93 километр бўлган дор йўли мавжуд бўлиб, унинг ўтказувчанлик қобилияти соатига 2400 кишини ташкил қилади. Дор йўли Австриянинг Doppelmayr Seibahnen GmbH компанияси томонидан қурилган бўлиб, унда турли мураккабликдаги 28 та рельефли трасса мавжуд.

    Ушбу ҳудудда Аргентина, Испания ва Дания мутахассислари назорати остида турли мураккабликдаги 15 километр узунликдан иборат тоғ-чанғи йўллари қурилди. Уларнинг тўрттаси курортнинг энг юқори нуқтасидан бошланади, энг узун трасса эса 3550 метрни ташкил қилади. Ўрганувчи чанғи учувчилар учун махсус ҳудуд қурилган бўлиб, унда бешта конвейер типидаги юқорига ҳаракатланувчи лифт мавжуд. Шунингдек, «шале» услубидаги 40 та ёғоч уй, учта ресторан, спорт мактаби, тоғ чанғиси ва бошқа ускуналарни ижарага олиш нуқталарини ўз ичига олган кўп тармоқли марказ ҳамда вертолёт майдончаси қурилди.

    Ушбу ҳудуд яқинида тюбинг, пиёда саёҳатлар, қорда юриш учун махсус турлар, чана ва квадроциклда учишни ўз ичига олган кўнгилочар зона ва махсус болалар майдончаси ташкил этилган.

    Дастлаб мазкур тоғ-чанғи курортининг очилиши 2018 йилнинг декабрь ойига режалаштирилган эди. Бироқ техник ва бошқа масалалардан келиб чиққан ҳолда очилиш 2019 йилнинг охирига қолдирилган эди.

    18.12.2019, 07:46   Изоҳ (0)   24512
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат солиқ қўмитаси ўз логотипини ўзгартирди (фото)

    18.12.2019, 07:12

    Бош прокуратура Давлат санъат музейидан асоссиз равишда бўшатилган директор ўринбосарига ёрдам берди

    18.12.2019, 06:34

    «Ҳамкорбанк» АТБ умумий қиймати 10 млрд сўм бўлган акцияларни сотувга қўйди

    18.12.2019, 05:33

    Андижондан Фарғонага йўл олган Damas’дан 22 млн сўмлик пиротехника воситалари топилди (фото)

    18.12.2019, 03:31

    Шўрчидаги мактабга япон олими Кюдзо Като номи берилди

    17.12.2019, 23:42

    Ўзбекистонда агрономлар мактаби ташкил этилади

    17.12.2019, 23:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.