Сиз қўшиқни сарасини эшитишни яхши кўрасиз. Сиз учун қўшиқ сўзларидаги маъно ва мусиқа оригиналлиги уйғун бўлиши муҳим. Плей листингизда асосан хорижий мусиқалар бўлгани билан баъзан ёшлигингиз, болаликдаги дўстларингиз, биринчи севгингизни соғинасиз ва ҳеч ҳам ўчириб ташлолмайдиган «Болалар», «Сетора», Руслан Шарипов каби ижодкорларни тинглайсиз. «Дадо», «Саҳар» қўшиқларини эшитиб соғинч ва ўйчанликка чўмган даврларингизни эслайсиз. Муҳриддин ва Ҳусниддин Холиқовлар, Лайло Алиева сингари санъаткорлар  қўшиқлари ҳеч ҳам ўлмаслигига амин бўласиз.

Юқоридаги таърифлар сиз ҳаққингиздами? Унда қуйидаги тест айнан сиз учун. Берилган тестда жумлаларни давом эттириб, хотирангизни чархлаш билан бирга кайфиятингизни кўтаришингиз мумкин бўлади.

Таърифлар  тўғри келмаган тақдирда ҳам тестимиз сиз учун. Истеъдодли ижодкорларнинг қандай қўшиқлари бор эканини тест баҳонасида билиб оласиз (2000 йилларда туғилган ўқувчиларимизга таалуқли).

«Дарё»даги бошқа тестларни ҳам ечиб кўринг: