ПСЖ айни дамда клуб сафида ижарада бўлган Мауро Икардини тўлиқ сотиб олишни истамоқда, деб ёзади Tuttosport.
Қайд этилишича, 26 ёшли ҳужумчи ўз ҳаракатлари билан ПСЖ раҳбариятида яхши таассурот қолдира олган. Парижликлар Икардини сотиб олиш бўйича январдаёқ «Интер»га 70 миллион евролик таклиф билан чиқишга тайёр.
Бироқ футболчининг агенти ҳамда рафиқаси Ванда Нара «Реал» ва «Ювентус» клубларидан таклиф кутмоқда. Агар таклиф тушса, Нара уларни солиштириб кўрган ҳолда улардан энг мақбулини Икарди учун танлаш ниятида.
Жорий мавсум Мауро ПСЖ сафида барча мусобақалар доирасида 15 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)