Хитойнинг CCTV телеканали футбол бўйича Англия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган «Арсенал» — «Манчестер Сити» учрашувини эфирга узатмайди.
Давлатга тегишли мазкур компания Хитой ҳудудидаги телетрансляцияларнинг асосий қисмига эгалик қилади.
Ушбу учрашув ўрнига телеканал «Тоттенҳэм» ва «Вулверҳэмптон» ўртасидаги ўйинни такроран эфирга узатади.
Bloomberg версиясига кўра, мазкур қарор қабул қилинишига Месут Ўзилнинг ижтимоий тармоқда ёзиб қолдирган пости сабаб бўлган. Аввалроқ келиб чиқиши турк бўлган Ўзил уйғурларга босим ўтказаётган Хитой ҳукуматини танқид остига олганди.
Шарқий Туркистон, Ислом оламининг қонли яраси, уларни диндан ажратиш йўлида қувғин қилишмоқда. Улар (Хитой) Қуръонни ёқмоқда, масжид, мактаб ва динга оид ташкилотларни ёпмоқда. Эркакларни лагерларга жўнатиб, уларнинг оилаларини хитойлик эркаклар билан яшашга мажбур этмоқда.Ўзилнинг ушбу гапларидан кейин «Арсенал» клуби расмий баёнот билан чиққан ва бу футболчининг шахсий қарашлари эканини таъкидлаганди.Бироқ мусулмонлар жим. Улар шовқин солмаяпти. Улар уйғурларни ташлаб қўйди.
Месут Ўзил, «Арсенал» футболчиси
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)