«Ливерпуль» футбол бўйича Англия Премьер Лигаси 17-тури доирасида «Уотфорд»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
«Қизиллар» сафидаги иккала голга ҳам Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди. Бу мисрлик 27 ёшли ҳужумчи учун «Ливерпуль» сафидаги 83 ҳамда 84-голи бўлди. Салоҳ бу голларни уриши учун 126 та ўйин керак бўлди.
Натижада Салоҳ жамоанинг собиқ ҳужумчиси Луис Суаресни голлар сони бўйича ортда қолдирди. Айни дамда «Барселона» сафида тўп сураётган Суарес «қизиллар» таркибида 133 та ўйинда 82 та гол урганди.
Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум Англия Премьер Лигаси доирасида 14 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)