Қатар мезбонлик қилаётган 2019 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг ярим финалчилари аниқланди.
1/4 финалда «Ал-Ҳилол» жамоаси «Эсперанес»ни мағлуб этган ҳолда ярим финалга чиқди. Энди «Ал-Ҳилол» ушбу босқичда Либертадорес Кубоги соҳиби «Фламенго» билан баҳс олиб боради.
Хави бошчилигидаги «Ас-Садд» клуби эса Мексиканинг «Монтеррей»ига 2:3 ҳисобида ютқазди. Мексикаликлар энди финал йўлланмаси учун Европа Чемпионлар Лигасининг амалдаги соҳиби «Ливерпуль»га қарши баҳс олиб боради.
Ярим финал баҳслари
17 декабрь, сешанба
«Ал-Ҳилол»—«Фламенго»
18 декабрь, чоршанба«Монтеррей»—«Ливерпуль»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)