• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ғузорда 7 синф ўқувчиси 26 ёшли йигитни пичоқлаб ўлдирди. Воқеа гувоҳлари қотилликда болага отаси ва акаси кўмаклашганини айтмоқда

    2019 йилнинг 8 январь куни Ғузор туманининг «Чугуртма» қишлоғида 13 ёшли бола қотилликка қўл урди. Воқеа ҳақида «Дарё»га шикоят қилган марҳум Ҳасан Уриновнинг яқинлари қотил болага отаси ва акаси ёрдам берганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Воқеа тафсилотларини ўрганган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг ёзишича, қотилликка қўл урган 13 ёшли бола тумандаги 31-мактабнинг 7-синф ўқувчиси бўлган.

    — 2019 йил 8 январь куни соат чамаси 14:30 ларда қайнотамнинг уйига келдим ва қайним—марҳум Ҳасан Уриновдан молни ким боқади, деб сўрадим, — дейди Уриновлар оиласининг катта келини Гавҳар Шабарова. – Қайним «ўзим боқаман, фақат кетмай туринг молларни кўчага ҳайдаб чиқаришасиз», — деди. Молни дарвозадан чиқараётганимизни кўрган қўшнимиз Ч.Т. икки нафар ўғиллари — Қ.Й. ва С.Й.лар билан йўлимизни тўсиб, молни бу ёқда боқмаслигимизни, ер уларники эканлигини айтди ва уруш-жанжал кўтарди. Шунда мен қўшнимизга ўғилларини уйига олиб кетишини, уруш-жанжал керакмаслигини айтдим. Аммо улар қулоқ солишмади ва қайнимни ҳақоратлай бошлашди.

    Гавҳар Шабарова

    Гавҳар Шабарова
    Фото: «Дарё»

    Гавҳар Шарабованинг айтишича, марҳум Ҳасан Уринов қўшниларининг ҳақоратлашига қарамасдан унинг гапи билан уйга кирмоқчи бўлган. Лекин Ч.Т ва унинг ўғиллари унга «Эркакмисан, аёлмисан? Кел буёққа», — дея уни уришга ундаган.

    — Шунча гапга қарамасдан қайним уйга кириш учун дарвоза ёнига қайтди, — дейди Гавҳар Шабарова. – Аммо улар уришга даъват этишда давом этди. Ва қайнимнинг ёнига югуриб борган Ч.Т. унинг чап қўлидан, ўғли Қ.Й. эса ўнг қўлидан ушлаб, 13 ёшли С.Й.га қайнимни урушини, ўлдиришини тайинлади. Шунда 13 ёшли С.Й. қайнимга пичоқ санчди.

    Воқеага гувоҳ бўлган Уриновлар оиласининг иккинчи келини Норсулув Кенжаева ҳам марҳум Ҳасан Уринов ўлдирилаётган пайт ўнг қўлидан Ч.Т, чап қўлидан эса унинг катта ўғли Қ.Й. ушлаб турганини айтмоқда.

    Қотиллик содир этилган жой

    Қотиллик содир этилган жой
    Фото: «Дарё»

    — Қизимни шифокорга кўрсатиб келиб, кўчага чиқсам бақир-чақир овоз эшитилди. Бориб қарасам, 3 нафар қўшнимиз, овсиним ва қайним урушаётган экан, — дейди Норсулув Кенжаева. – Шунда уларнинг ёнига бордим. Қайнимга пичоқ урган С.Й.ни ушлаб қолишга ҳаракат қилдим. Аммо у мени итариб юборди ва чопиб бориб қайнимнинг кўкрагига пичоқ урди. Қайнимни ўлдиришни унга отаси  Ч.Т. буюрди. Ўғлига «ур, ўлдир», дегач ўғли ўлдирди. Ўша пайтда қайнимнинг ўнг қўлидан қўшнимиз Ч.Т. чап қўлидан эса катта ўғли Қ.Й. ушлаб турганди. Қайнимда ўзини ҳимоя қилиш учун имкон йўқ эди.

    Воқеа гувоҳларининг сўзига кўра Ҳасан Уринов пичоқлангач, 3 нафар қўшниси ҳам қочиб кетган. Маълум муддат ўтгач эса Ч.Т. қайтиб келган ва ёрдам беришини айтган.

    — Қайнимга пичоқ урилгач, қўшнимиз икки ўғли билан қочиб кетди, қайним эса бир муддат шок ҳолатда турди, — дейди Гавҳар Шабарова. – Сўнгра унинг қўлидан ушлаб, дарвоза томон етакладим. Қайним эса ўзини бошқаролмай, йиқилди. Қон жудаям кўп кетди. Бир пас ўтгач, қўшнимиз Ч.Т. қайтиб келди ва ёрдам беришини айтди.

    Гавҳар Шабарова ҳамда Норсулув Кенжаеваларнинг маълумот беришича, марҳум пичоқланган пайт уйда оила бошлиқларидан ҳеч ким бўлмаган. Марҳум эса анча пайт пичоқланган жойида қолиб кетган ва кўп қон йўқотган.

    — Бақир-чақир қилиб, қўшниларни ёрдамга чақирдик. Машина топиб шифохонага олиб боришга ҳаракат қилдик, аммо қайнимиз анча пайт ўша жойда қолиб кетди, аксига олиб уйда эркаклардан ҳеч ким йўқ эди, — дейди оила келинлари. – Қочиб кетган қўшнимиз Ч.Т. бироз вақт ўтиб қайтиб келди ва қайнимнинг пичоқланган жойини уқалаб ёрдам беришга уринди. Анча пайтдан сўнг машина топиб, шифохонага олиб кетишди.

    Марҳум яқинларининг айтишича, уни шифохонага Ч.Т. танишининг машинасида олиб кетган. Минг таассуфки, Ҳасан Уринов ярим йўлга ҳам бормай жон берган.

    Шавкат Уринов

    Шавкат Уринов
    Фото: «Дарё»

    — Мен ўша куни ишда бўлганман, отам ҳам Бухорога кўзини операция қилдириш учун кетган бўлган, — дейди марҳум Ҳасан Уриновнинг акаси Шавкат Уринов. – Уйда эркак киши бўлмаганидан фойдаланган қўшнимиз, укамни ўғиллари билан биргалашиб, ўлдирган.

    Шавкат Уриновнинг фикрича, қотиллик аввалдан режалаштирилган.

    — Укам раҳматлига санчилган пичоқ, махсус пичоқ экан, — дейди Шавкат Уринов. – Демакки, қотиллик аввалдан режалаштирилган. Уйда эркак киши йўқ пайт содир бўлиши ҳам жуда шубҳали.

    Навқирон ўғлидан ажралган оила бошлиғи Бойназар Уринов воқеадан сўнг саломатлигини йўқотган. Ҳозирда тўшакка ётиб қолган.

    — Ўша воқеа содир бўлган куни тушдан сўнг уйга келдим. Келсам, уйимизни ИИБ ходимлари босган, — дейди Бойназар Уринов. – Воқеа ҳақида эшитгач, келинларимдан суриштирдим. Билсам, уларни ҳам  терговга олиб кетишган экан.

    Марҳумнинг ота-онаси Бойназар Уринов ва Зуҳра Пўлатова

    Бойназар Уриновнинг маълум қилишича, оиланинг ҳар иккала келини гувоҳ сифатида ИИБ ходимлари томонидан воқеа содир бўлган куни кечки пайт соат 16:00 да олиб кетилган ва 9 январь куни тонг азон соат 4 да қўйиб юборилган.

    — Ўша куни кеч соат 16:00 да ИИБ ходимлари бизни олиб кетишди ва эртаси куни тонг соат 4:00 гача сўроқ қилишди, — дейди Норсулув Кенжаева. – Бор воқеани борича айтдик.

    Воқеага гувоҳ бўлган келинларнинг айтишича, улар айтган баъзи ҳақиқатлар гувоҳ кўрсатмалари ёзилган қоғозда тушириб қолдирилган.

    — Тонг азон бизни шошириб, «тонг отяпти тезлашинглар», деб нималардир ёзилган қоғозга ҳатто ўқишга ҳам қўймай, имзо қўйдиришди, — дейди воқеа ортидан сўроқ қилинган келинлар. — Биз  ҳам айтган гапларимиз ёзилди деб имзо қўйибмиз. Аммо кейинчалик билсак, биз айтган кўрсатмалар ўзгартирилган. Яъни қўшнимиз Ч.Т. «ўғлига ур, ўлдир деган гапни айтган», деган саволга бизни «йўқ ўлдир демади, ур деди», деб жавоб  берди деб ёзишган. Аммо ўша кунги сўроқда биз терговчига Ч.Т. ўғлига марҳум Ҳасан Уриновни «ур, ўлдир» деганини айтгандик. Яна ва яна айтамиз. Гапимиздан қайтиш йўқ.

    Пичоқланиш ортидан вафот этган Ҳасан Уринов яқинларининг  шикоятига кўра ўғлини пичоқлаган 13 ёшли С.Й.га қўшилиб, унинг отаси Ч.Т. ва акаси Қ.Й. ҳам воқеа иштирокчиси сифатида жазоланиши керак.

    — Барча айбни вояга етмаган бола бўйнига қўйиб, ўзлари сувдан қуруқ чиққан, — дейди Шавкат Уринов. – Ҳолбуки, укамни ўлдиришни буюрган ва ўлдирилаётган пайт қўлидан ушлаб, қотилга кўмаклашган унинг отаси Ч.Т. бўлади. Шунингдек, қўшнимизнинг катта ўғли Қ.Й. ҳам укамнинг қўлидан ушлаб турган. Яъни улар ҳам қотилликка кўмаклашган. Лекин буни қарангки, улар ўша куниёқ қўйиб юборилган. Қани, адолат? Ҳали чимилдиққа ҳам кирмаган эндигина уйланиш ниятида юрган 26 ёшли укам ўлиб кетяпти-ю, қотил вояга етмаган деб Самарқанддаги 64-мактабга ахлоқ тузатиш учун юбориляпти, отаси ва акаси эса ялло қилиб юрибди. Шуми адолат?

    Фото: «Дарё»

    Айтилишича, қотиликка қўл урган 13 ёшли ўқувчи мактабда ҳам пичоқ олиб юрган.

    — Синфдош қизларни пичоқ билан қўрқитар экан, — дейди Норсулув Кенжаева. – Ҳатто ўзи ўқиган 31-мактабдан ташқари 2-мактабга ҳам бориб, ўқувчиларни пичоқ билан қўрқитган. Доимий равишда пичоқ олиб юрган. Профилактика инспекторига «нега назорат қилмагансиз?» десам, «мен ҳаммасини қандай назорат қила оламан» деб гапни олиб қочади.

    Қашқадарё вилоят прокуратурасининг «Дарё»га маълумот беришича, 2019 йил 8 январь куни ҳақиқатан ҳам «Чугуртма» қишлоғида қотиллик содир этилган. 1993 йилда туғилган Ҳасан Ўринов қасддан ўлдирилганлиги ҳодисаси юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 2005 йилда туғилган вояга етмаган С.Й. содир этганлиги аниқланиб, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 345-моддаси талабига кўра тегишлилиги бўйича тергов ҳаракатларини ташкиллаштириш учун Ғузор туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.

    Жиноят иши бўйича вилоят ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, иш бўйича айбланувчи С.Й. вояга етмагани боис жиноят иши ЖПКнинг 84-моддасига асосан тугатилган.

    Ҳозирда жиноят ишини тугатиш қарори бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов департаменти томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    16.12.2019, 17:28   Изоҳ (0)   57216
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида салкам 1200 нафар фуқарони чув туширган «Human» бандлик агентлиги раҳбари устидан суд бошланди

    16.12.2019, 16:49

    Сирдарёда 2 нафар ходим ички ишлар органларидан бўшатилди, 6 нафарига кескин интизомий чора қўлланилди

    16.12.2019, 16:33

    Ғаллаоролда қалин қор туфайли автомобиллар ҳаракати тўхтаб қолди. 18 киши хавфсиз жойга эвакуация қилинди

    16.12.2019, 16:17

    Ўзбекистонда қурилиши тугалланган уй ва биноларни рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилди

    16.12.2019, 16:02

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон—Япония ёшлар инновация маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади

    16.12.2019, 15:47

    Самарқандда бир йил ичида 5 мингдан ортиқ расмий никоҳсиз яшаётган оилалар аниқланди

    16.12.2019, 15:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.