Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида йўлда қолиб кетган автобус ва енгил автомобиллар йўловчиларига ёрдам кўрсатилди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.
14 декабрь куни соат 8:31 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига «Ғаллаорол-Қўйтош 4Р» йўлининг 42-километрида қор кўп ёғиши оқибатида автобус ва енгил автомобиллар йўлда қолиб кетганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушди.
Мазкур мурожаат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига чиқиб кетади.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида Isuzu русумли автобус, Cobalt ва «Волга» русумли енгил автомобиллар салонидаги 18 нафар фуқаро эвакуация қилинди. Бу орқали қутқарувчилар содир бўлиши мумкин бўлган яна бир кўнгилсиз ҳолатни олдини олди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)