• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Танзила Норбоева: Айрим сенаторлар ўзлари сайланган ҳудуд муаммоларини Сенат минбарига олиб чиқишда деярли ташаббус кўрсатмади

    Сенат раиси Танзила Нарбаева йигирма бешинчи ялпи мажлисдаги кириш нутқида Қонунлар ижросини таъминлашда олдинги даврда деярли фойдаланилмаган яна бир институт — парламент сўровлари катта самара бераётгани, ушбу сўровларда кўтарилган масалалар юзасидан Ҳукумат томонидан тизимли чоралар белгилангани бу йўналишдаги ишларни янада фаоллаштириш лозимлигини англатишига аҳамият қаратди.

    Сенат раиси Танзила Норбоева

    Сенат раиси Танзила Норбоева
    Фото: Дарё
    Сенаторлар томонидан ҳудудлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан давлат органларининг мансабдор шахсларига 700 дан зиёд сўров, 4 мингга яқин мурожаатлар юборилганини ҳам айтиб ўтиш керак. Шу билан бир қаторда парламент назорати борасида ҳали эътибор қаратилмаган жиҳатлар, тўлиқ ишга солинмаган имкониятлар талайгина.

    Биринчидан, қонунлар, давлат ва ҳудудий дастурлар ижроси устидан назорат механизмларини бугунги кун талаблари асосида тубдан такомиллаштириш пайти келди. Одамларнинг эътиборини бугун ташвишга солаётган ва ечими ҳам айнан бугун зарур бўлган масалаларга қаратиш керак. Шу билан бирга, қабул қилинадиган қарорларда ижрочиларга умумий мазмундаги кўрсатмалар беришдан бутунлай воз кечиб, муаммолар ечимига қаратилган аниқ топшириқлар бериш шарт ва бунда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш муҳим омил ҳисобланади.

    Иккинчидан, қонунларда белгиланган ваколатлардан самарали фойдаланган ҳолда парламент назорати доирасини амалда янада кенгайтириш керак. Маълумки, биз ушбу йўналишда, асосан, давлат органлари фаолиятига эътибор қаратяпмиз.

    Чунки мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини қондиришда нафақат давлат органлари, балки хўжалик бошқаруви органлари ҳам муҳим ўрин эгаллайди.

    Учинчидан, Сенат фаолиятидаги ҳудудий манфаатлар устуворлигидан келиб чиқиб, вилоят, туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари унинг доимий диққат марказида бўлиши керак.

    Бироқ афсуски, айрим сенаторлар ўзлари сайланган ҳудуд муаммоларини Сенат минбарига олиб чиқишда деярли ташаббус кўрсатмадилар.

    Ҳолбуки, биргина вилоят ҳокимларининг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш жараёнида ҳудудларни ривожлантириш борасида қанчадан-қанча вазифалар, муаммолар турганига ишонч ҳосил қилдик. Бу муаммоларни сенаторларимиз кўтариб чиқишлари керак эмасмиди?

    Хабарингиз бор, яқинда парламент палаталари раҳбарлари ва аъзолари ҳудудларда бўлиб, тадбиркорликни ривожлантириш ҳолатини ўргандилар.

    Бу борадаги ишлар ҳам талаб даражасида эмаслиги маълум бўлди. Деярли барча ҳудудларда тадбиркорлар ер ажратиш, кредит олиш, коммунал тармоқларга уланиш ва фаолиятни лицензиялаш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқдалар.

    Шундан келиб чиқиб, келгусида назорат-таҳлил тадбирларида жойлардаги сенаторлар фаоллигини ошириш мақсадида парламент сўрови институтидан фойдаланишнинг янги механизмларни ишлаб чиқиш керак, деган фикрдамиз.

    Шу пайтга қадар юборилган парламент сўровлари, асосан умумдавлат аҳамиятига молик масалаларга қаратилган. Шубҳасиз, бу тўғри ёндашув ва биз бунинг амалий натижаларини кўряпмиз.

    Лекин, шу билан бирга, ҳудудлар манфаатларидан келиб чиқиб, алоҳида вилоят, ҳатто туман, шаҳар миқёсидаги долзарб масалалар юзасидан парламент сўрови юбориш амалиёти ҳам йўлга қўйилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундай парламент сўровлари юбориш ташаббуси айнан жойлардаги сенаторлар томонидан илгари сурилиши, бу уларнинг асосий вазифасига айланиши керак.

    Аминманки, ушбу амалиётнинг йўлга қўйилиши ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш ишларини янада жонлантириб, мавжуд муаммоларнинг тез ва самарали ҳал этилишига хизмат қилади ва пировардида сенаторларнинг халқ олдидаги обрўсини оширади

    Танзила Норбоева, Сенат раиси

    Мавзуга доир: 

    • Фото: Сенатнинг 2019 йилдаги сўнгги, йигирма бешинчи ялпи мажлиси қандай ўтди?
    • Ички ишлар вазири ўринбосари патрул постлари фаолияти юзасидан Сенат мажлисидаги танқидларга жавоб берди

    15.12.2019, 15:49   Изоҳ (0)   16749
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ички ишлар вазири ўринбосари Самарқандда сайёр қабул ўтказди

    15.12.2019, 15:22

    Сурхондарёда Ёнғин хавфсизлиги ходимларига замонавий автомобиллар топширилди

    15.12.2019, 14:47

    Намангандаги ЙПХ масканида юкхонаси пиротехника воситалари билан тўлдирилган Lacetti тўхтатилди

    15.12.2019, 14:19

    Сенат «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқди

    15.12.2019, 13:48

    Ўзбекистонда давлат божини тўлашдан озод қилиш тартиби ва озод қилинадиган шахслар рўйхати белгиланмоқда

    15.12.2019, 13:21

    Ўзини Президент аппарати ходими деб таништирган шахс «Дарё» мухбирига босим ўтказди

    15.12.2019, 12:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.