Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Хатамов Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари ҳамда Оқдарё ва Ургут туманларида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Учрашув давомида жами 139 нафар жисмоний ва юридик шахснинг мурожаати тингланиб, улардан келиб тушган масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, Оқдарё туманида жами 22 нафар, Каттақўрғон шаҳрида 38 нафар, Ургут туманида 35 нафар, Самарқанд шаҳрида эса 44 нафар фуқаро қабул қилинди.
Сайёр учрашувлар давомида ИИВ ўринбосари, полковник Рустам Хатамов ҳамда Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, вилоятнинг чекка ҳудудларида яшовчи фуқароларнинг ҳам турмуш шароитлари ўрганилди.
ИИВ ўринбосари Ургут туманининг Жарқишлоқ қишлоғида истиқомат қилувчи Муқаддас Орипова хонадонида бўлиб, хонадон аҳлининг кўпдан бери ечилмай келаётган муаммолари — янги қурилган уйининг томи ёпиб берилиб, эшик-ромлар ўрнатилганлигини кўздан кечирди.
Изоҳ (0)