Сенат томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қонун билан Солиқ кодексини янги таҳрирда қабул қилиш назарда тутилмоқда. Қонунда солиқларни унификациялаш, ўхшаш солиқ солиш базасига эга солиқларни бирлаштириш орқали улар сонини мақбуллаштириш, солиқ ҳисоботларини камайтириш ва соддалаштириш, операция харажатларини камайтириш кўзда тутилган.
Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач, расмий кучга эга бўлади.
Изоҳ (0)