Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Бектемир Мелиқўзиев 14 декабрь, шанба куни АҚШда бўлиб ўтган бокс кечасида Вон Александерга қарши рингга кўтарилди.
Жанг тўлиқ ўн раунд давом этди. Унда ўзбекистонлик боксчи ҳакамлар қарорига кўра бир овоздан (100:90, 100:90, 100:90) ғолиб деб топилди.
Шу тариқа Мелиқўзиев WBA Cонтинентал Америcас чемпионлик камарини қўлга киритди. Бу проф боксдаги тўртинчи жанггини ўтказган Бектемир учун тўртинчи ғалаба бўлди. Мелиқўзиев бундан аввалги учта жангни нокаут билан якунлаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)