Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 15-тури доирасида 14 декабрь, шанба куни 5 та учрашув якунланди.
Ханс-Дитер Флик қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Альянц Арена»да «Вердер»ни синовдан ўтказди.
Ўйин давомида меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Милот Рашица (24) ҳисобни очган бўлса, мюнхенликлардан Филиппе Коутиньо (45, 63, 78), Роберт Левандовски (45, 72) ҳамда Томас Мюллер (75) бирин-кетин рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа «Бавария» ўз уйида кечган баҳсда «Вердер»ни йирик 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Мюнхен клуби очколари сонини 27 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. «Вердер» эса 14 очко билан 15-ўриндан жой олди.
Шу куни Люсьен Фавр бошқарувидаги Дортмунднинг «Боруссия» клуби эса сафарда «Майнц»га қарши майдонга тушди.
Беллашувда «арилар» вакиллари Марко Ройс (32), Жейдон Санчо (66), Торган Азар (69) ва Нико Шульц (84) ўз ҳисобига биттадан голни расмийлаштириб қўйди.
Натижада Дортмунд клуби меҳмонда «Майнц» дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, йирик ғалабага эришди (4:0).
Мазкур ғалабадан сўнг «Боруссия» 29 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. «Майнц» эса 15 очко тўплаб, 14-поғонадан жой олди.
Бундеслига
15-тур баҳслари
14 декабрь, шанба
«Бавария»—«Вердер» 6:1
Голлар: 0:1 — 24 Рашица, 1:1 — 45 Коутиньо, 2:1 — 45 Левандовски, 3:1 — 63 Коутиньо, 4:1 — 72 Левандовски, 5:1 — 75 Мюллер, 6:1 — 78 Коутиньо«Ҳерта»—«Фрайбург» 1:0
Гол: 1:0 — 53 Дарида«Майнц»—«Боруссия Д» 0:4
Гол: 0:1 — 32 Ройс, 0:2 — 66 Санчо, 0:3 — 69 Азар, 0:4 — 84 Шульц«Кёльн»—«Байер» 2:0
Голлар: 1:0 — 73 Кордоба, 2:0 — 84 Борнаув«Падерборн»—«Унион Берлин» 1:1
Голлар: 0:1 — 7 Ингвартсен, 1:1 — 33 ПрегерЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)