Европа Чемионлар Лигасининг 2019/20 йилги мавсум гуруҳ босқичи ўйинлари ўз якунига етди.
Сўнгги турда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэль Жезус «Динамо Загреб»га қарши ўйинда (4:1) учта гол уришга эришди. Бу мусобақа ушбу мавсуми гуруҳ босқчидаги тўққизинчи ҳет-трик бўлди.
Аввалроқ Килиан Мбаппе (ПСЖ), Эрлинг Ҳоланд («Зальцбург»), Аркадиуш Милик («Наполи»), Родриго Гоэс («Реал»), Мислав Оршич («Динамо» Загреб) ва Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») каби футболчилар бир ўйинда учта тўп киритишга муваффақ бўлганди.
Шунингдек, «Бавария» футболчилари Роберт Левандовски ва Серж Гнабри покер қайд этишга эришган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!