«Бавария» ўз тарихида илк бор Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичини олти ғалаба билан якунлади.
Мюнхенликлар жамоаси ушбу натижага эришган олтинчи клубга айланди.
Мусобақа тарихида илк бор «Милан» 1992/93 йилги мавсумда гуруҳни юз фоизлик натижа билан якунлаганди. Шунингдек, «Реал» (2011/12 ва 2014/15 йилги мавсум), ПСЖ (1994/95), «Спартак Москва» (1995/96) ва «Барселона» (2002/03) жамолари ушбу натижага эришган.
«Бавария» бундан ташқари гуруҳ ўйинларидаги тўплар нисбати бўйича мусобақа тарихидаги рекорд натижани қайд этди — +19.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!