Европа Чемпионлар Лигаси 2019/20 йилги мавсумининг гуруҳ босқичи ўз якунига етди. УЕФА расмий сайти гуруҳ босқичи статистикасини тақдим этди.
Ортда қолган олтита турдаги 96 ўйинда жамоалар жами 308 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу эса мусобақа рекорди ҳисобланади. Ҳар бир ўйинда ўртача 3,21 та гол урилган.
Гуруҳ босқичида «Бавария» (24), «Тоттенҳэм» (18) ва ПСЖ (17) жамоалари қолганлардан кўпроқ тўп киритган. Футболчилардан эса Роберт Левандовски («Бавария», 10 та гол), Эрлинг Ҳоланд («Зальцбург», 8) ва Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм», 6) самарадорлик кўрсатди.
Жамоалар 76—90-дақиқалар оралиғида кўпроқ гол урган (62 та гол). 61—75-дақиқалар оралиғида эса 51 бор тўп киритилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!