Қатарда Клублар ўртасида Жаҳон Чемпионатининг 2019 йилги мусобақасига старт берилди.
Мусобақа биринчи босқичидан ўрин олган баҳсда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби Янги Каледония вакили «Иаген»ни мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Бағдод Бунеджа майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида Антуан Руан ҳисобни тенглаштиришга эришди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.
Натижада белгиланган қўшимча бўлимларда қатарликлар иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. Абдулкарим Ҳассан 100-дақиқада жамоасининг иккинчи голини урган бўлса, 114-дақиқада Педру Мигел якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1.
Шу тариқа Хави бошчилигидаги жамоа кейинги босқичга йўл олди ва ярим финал йўлланмаси учун Мексиканинг «Монтеррей» жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Клублар ўртасидаги ЖЧ—2019
Биринчи босқич баҳси
11 декабрь, чоршанба
«Ас-Садд» Қатар — «Ианген» Янги Каледония 3:1
Голлар: 1:0 — 26 Бунеджа, 1:1 — 46 Руан, 2:1 — 100 Ҳассан, 3:1 — 114 Педру Мигел.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!