UFC енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедов ўғлининг Тони Фергюсонга қарши кечадиган жанги ҳақида гапирди.
«Бу жангни миллионлаб мухлислар кутмоқда. Бундай ғалабали серияга эга жангчиларнинг октагонда тўқнаш келиши UFC тарихида ҳали бўлмаган.
Бу UFC тарихидаги энг муҳим жанг. Бу жанг менинг республикам, менинг мамлакатим ва барча мухлислар учун муҳим.
Фергюсон — жуда чидамли жангчи, яхши серияларни қўллаб туради. Оғритиш ва бўғиш усулларида ҳам яхши савияда. Муносиб рақиб ва биз ҳам унга муносиб тарзда тайёргарлик кўряпмиз», — дейди Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Тони ўртасидаги жанг 2020 йилнинг 18 апрель оқшомида Нью-Йоркда бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)