Ижтимоий тармоқларда Matiz’нинг юк машинасига нисбатан юзага келтирган авариявий ҳолати акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Matiz русумли, 01 D 041 NB давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси ҳаракат давомида давлат рақам белгиси 01 561 JKА бўлган MAN русумли жамоат транспорт воситасига нисбатан авариявий хавфли ҳолат қилиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, Matiz ҳайдовчиси И.Э.га нисбатан қоидабузарлик юзасидан МЖТКнинг 128⁵-моддасига (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат олиб борилди.
Изоҳ (0)