Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 10—11 декабрь кунлари сўнгги, 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
УЕФА расмий сайти ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.
Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар:
Неймар (ПСЖ) — «Галатасарой»га қарши ўйинда (5:0) битта гол ва иккита самарали узатма
Габриэль Жезус («Манчестер Сити») — «Динамо Загреб»га қарши ўйинда (4:1) учта гол
Жоау Феликс («Атлетико») — «Локомотив»га қарши ўйинда (2:0) битта гол
Аркадиуш Милик («Наполи») — «Генк»га қарши ўйинда (4:0) учта гол
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!