Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти Улуғнор туманида очиқ суд мажлиси ўтказилди. Ўтказилган очиқ суд мажлисида А.Б. томонидан диний маросимлар ўтказиш қоидалари бузилганлиги ҳолати бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро А.Б. жорий йилнинг 28 октябрь куни фуқаролар Ў.А. ва Ў.М.га Улуғнор тумани «Сариқ-сув» МФЙ ҳудудида шаърий никоҳ ўқиган. Ў.А.нинг қонуний турмуш ўртоғи бўлсада, у Ў.М.ни иккинчи хотин сифатида шаръий никоҳга олган.

Судда ҳуқуқбузар, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари тингланиб, далиллар ўрганиб чиқилган.

Суд якунида А.Б. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси 2-қисмига асосан (Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш) айблов эълон қилинди. Ҳуқуқбузарнинг айбига тўлиқ иқрор ва пушаймонлиги, беш нафар фарзанди борлиги инобатга олиниб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддаси қўлланиб, унга 4,46 миллион сўм жарима жазоси тайинланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Эрдўғоннинг ҳокимиятда қолиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади? Экспертлар фикри
Маҳаллий
“Адолат” партияси Ўзбекистон президентлигига номзодини тасдиқлади
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди