«Қамчиқ» ва «Тахтақорача» довонида янги пулли туннел қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида айтилади.
2020—2022 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да қайд этилишича, «Қамчиқ» довонида туннел қуриш бўйича тендер ғолиби билан келишув имзолаш 2022 йил мартга, «Тахтақорача» довонида туннел қуриш бўйича тендер ғолиби билан келишув имзолаш 2021 йил май ойига белгиланган.
Бу қурилишлар учун Жаҳон банки билан келишув тузилади.
Изоҳ (0)