Хитой расмийларининг маълум қилишича, махсус лагерларда қайта ўқитилган мусулмонлар ўзини бахтиёр ҳис қилмоқда. Бу ҳақда Шинжон-Уйғур автоном ҳудуди раҳбари Шуҳрат Зокирга таяниб, The Independent хабар бермоқда.
Расмийнинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати туфайли уйғурлар иш топиши ва ўз ҳаёти сифатини яхшилаши мумкин. Унинг қўшимча қилишича, Хитой маҳаллий мусулмонларни Шинжон-Уйғур автоном ҳудудидаги лагерларда сиёсий қайта тарбиялаш ишларини давом эттиради.
Сиёсатчининг айтишича, лагерлар ҳудудида ҳаракатланиш эркин, уйғурлар у ердан ҳар қандай вақтда кетиши мумкин. Ўқув дастурини эса у оддий ва очиқ ўқув тренинг сифатида тавсифлаган.
Бироқ уйғурларнинг фаоллари бу баёнотларни рад этмоқда. Қайд этилишича, бу каби лагерларга олиб кетилган баъзи уйғурлар бир неча йилдан бери бедарак йўқолган ҳисобланади.
Изоҳ (0)