Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази ҳамда унинг филиаллари фаолиятини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди
Қарор лойиҳасига кўра, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ўрта тиббиёт ва фармацевтика кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг таянч услубий маркази ҳисобланади. Марказ ўз филиалларига услубий раҳбарлик қилади, илмий-услубий асосларни, ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади.
Шунингдек, марказ ўзининг филиаллари билан биргаликда соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари буюртманомалари асосида контингентнинг истиқболли режасини белгилайди, курсларни ўтказиш режасини тузади, уларни ўтказиш жойи, малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг тури ва шаклларини аниқлайди, ўқув режалари ва таълим дастурлари мазмуни бўйича тавсиялар тайёрлайди.
Ҳужжатга кўра, марказ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими таркибидаги таълим муассасаси ҳисобланади.
Қарор лойиҳасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритаётган ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари 3—5 йилгача бола парвариши таътилида бўлганда, бюджет асосида, 5 йилдан ортиқ бола парвариши таътилида бўлганда эса тўлов-шартнома асосида қайта тайёрлашдан ўтиши белгиланади.
Изоҳ (0)