Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 2019 йилнинг 2—8 декабрь кунлари қиймати уч миллиард сўмга тенг 681 та автомобиль рақами онлайн аукцион орқали сотилди. Бу ҳақда биржа томонидан хабар берилди.
Маълум қилинишича, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси ўтган ҳафтага нисбатан 6,2 фоизга ўсган. Ўтказилган савдоларда битимларнинг 20,7 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 46,4 фоизи иккинчи ва 32,9 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли бўлган.
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада биржанинг барча савдо платформаларида 859,2 миллиард сўмлик битимлар тузилган. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 413,8 миллиард сўмга тенг бўлган.
Изоҳ (0)