• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мажбурий обуна аломатлари: Бухорода боғча мудираларига обуна бўйича режа берилиб, нечта обуна бўлиши белгилаб қўйилган

    Ижтимоий тармоқлар, хусусан, Telegram каналларида Бухоро вилоятининг Пешкў туманидаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг шикояти эълон қилинди. Унда ёзилишича, боғча мудираларини обуна қилишга мажбурлаш ҳолати кузатилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Табиийки, ушбу хабарни нафақат Пешкў туман ҳокимлиги, Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳам рад этган. Уларнинг айтишича, Пешкўда мажбурий обунадан жабр кўрган мудиралар топилмаган.
    — Тўғри, биз «Обуна-2020» компанияси муносабати билан жамият фаолиятига дахлдорлигимизни англаган ҳолда ихтиёрий равишда ҳисса қўшишни истаганмиз, — дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси мутахассиси Диловар Болтаева. — Аммо ҳеч ким обуна бўлишга мажбурланмаган. Обунадан жабр кўрган мудиралар йўқ.
    Маълум бўлишича, 2019 йил 20 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтган. «Республика, вилоят, шаҳар ва туманларнинг даврий нашрлари учун 2020 йилги обунани ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги йиғилиш баёнига кўра ҳокимлик томонидан тавсиявий мазмундаги хат чиқарилиб, обуна кампанияси бошлаб юборилган.
    Вилоят ҳокими томонидан белгилаб берилган тавсиявий хатда нима дейилгани, қайси нашрлар тавсия қилингани бизга қоронғи. Аммо бизни мактабгача таълим бошқармаси мутасаддилари боғчаларга тавсия қилаётган нашрларнинг мактабгача таълимга умуман алоқаси йўқлиги таажжублантирди.

    — Вилоят ҳокимлиги томонидан берилган тавсиявий характердаги хатга асосан жорий йил 26 ноябрь куни расмий хат чиқардик, — дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси масъули. — Унга кўра республика, вилоят, шаҳар ва туманларнинг даврий нашрлари учун 2020 йилги обунани мактабгача таълим ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда ташкил этиш тавсия этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, бошқарма боғчаларга 17 номдаги нашрни тавсия қилган.
    Исм-шарифининг очиқланишини истамаган тумандаги мактабгача таълим ташкилоти ходимларидан бирининг айтишича, ҳақиқатан ҳам «Халқ сўзи», «Правда востока», «Народное слово», «Бухоронома» каби газеталарининг обунасини ташкил этиш бўйича расмий хатлар етказилган.
    — Бироқ биз расмий хатда кўрсатилган нашрларга эмас, балки болаларбоп нашрларга обуна бўлдик. Раҳбарият томонидан хатда илова қилинган газеталарга обуна бўлиш шартдир. Аммо ўзимиз учун керакли нашрларга обуна бўлдик. Ҳеч қандай эътироз бўлмади, — деди у.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Туманимизда жами 40 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд. Ҳаммаси ҳам ҳар йили соҳага тегишли даврий нашрларга обуна бўлишади, — дейди Пешкў туман мактабгача таълим бўлими мудири Муҳаббат Абдуллаева. — Газетани, китобни севишгани учун ҳам обуна бўлишади. Буни тўғри қабул қилиш керак. Биргина «Мактабгача таълим методикаси» журналини олайлик. Расмий хат у ёқда турсин, унга обуна бўлиш учун на тавсия берамиз, на таклиф. Билимларни ошириш учун ўзлари обуна бўлишади.
    «Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, Пешкў туманидаги мавжуд боғча мудиралари вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи номига даврий нашрларга ихтиёрий равишда обуна бўлишаётгани тўғрисида тушунтириш хати ёзган.
    Қизиқ, бошқарма бошлиғи ижтимоий тармоқлардаги хабарларга раддия бериб, обуна ихтиёрий деяпти-ю аммо қайси нашрга нечта обуна бўлиш лозимлигини белгилаб беряпти. Қани бу ерда ихтиёрийлик. Режа белгилаш, боз устига нечта обуна бўлишини кўрсатиб қўйиш — ихтиёрийлик белгисими?
    Қолаверса, боғча мудираларидан обунани ихтиёрий қилаётгани ҳақида тушунтириш хати олиниши жудаям қизиқ...

    10.12.2019, 13:56   Изоҳ (0)   18060
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Депутатлар янги таҳрирдаги солиқ кодексини қабул қилди

    10.12.2019, 13:41

    Андижонда портлаган 15 та хонадонда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда

    10.12.2019, 13:25

    Самарқандда ароқхўр эрини ўлдирган 50 ёшли аёл 8 йилга қамалди

    10.12.2019, 12:55

    Тошкент вилоятида бир кунда 100 млн сўмлик пиротехника воситалари ушланди

    10.12.2019, 12:40

    Термизда 11-синф ўқувчиси маст ҳолда 25 ёшли йигитни пичоқлади

    10.12.2019, 12:24

    Тошкентда метро қурилиши туфайли 19 та автобус ўз йўналишини ўзгартиради (харита)

    10.12.2019, 12:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.