• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Депутатлар янги таҳрирдаги солиқ кодексини қабул қилди

    9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги мажлисда депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир бир қатор муҳим масалаларни кўриб чиқди. Бу ҳақда парламенти матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Мажлисда депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб масалалардан бири — «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди.

    Янги солиқ тизимини яратишда тенглик, соддалик, аниқлик ва самарадорлик каби асосий принципларга асосланилди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳаси жорий йилнинг 26 ноябрида депутатлар томонидан биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан қабул қилинганди.

    Шу билан бирга, лойиҳа юзасидан бир қатор ташкилот ва муассасаларда ҳам мутахассислар, экспертлар иштирокида муҳокама ҳамда таҳлиллар ўтказилди. Мақсад — кодекс лойиҳасидаги ҳар бир норманинг амалиётда тўғридан тўғри ишлашини таъминлаш, унинг халқчиллигини оширишдан иборатдир.

    Лойиҳада солиқ тўловчилар ҳамда солиқ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқлаштирилди. Солиқ текшируви турлари 13 дан 3 тургача қисқармоқда.

    Бундан ташқари, киритилаётган янгиликларга кўра ортиқча ундирилган суммаларга ҳар бир ўтган куни учун солиқ органлари томонидан солиқ тўловчига пеня тўланади. Хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда сотиб олинган товарларга ҳисобланган қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) «Tax free» тамойили асосида қайтарилади. Мулкни (хизматларни) беғараз равишда топширишда тўланадиган ҚҚС бекор қилинмоқда. Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар томонидан тўланаётган ягона ижтимоий тўлов 25 фоиздан 12 фоизга туширилмоқда.

    Лойиҳада солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни 30 кундан ошмаган муддатга тўхтатиб туриш назарда тутилмоқда.

    Шунингдек, солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан қатъи назар ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши бўйича янги меъёр киритилмоқда.

    Солиқ ҳуқуқбузарликларига йўқ қўяётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўллаш тартиби қайта кўриб чиқилмоқда.

    Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тартиби ҳам аниқлаштирилмоқда. Яъни солиқ низоларини судгача муҳокама қилишни мажбурий ўтказиш тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

    Муҳокамалар чоғида депутатлар томонидан бир қатор муҳим фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлар ҳам билдирилди. Қизғин кечган савол-жавоб ва тортишувлардан сўнг лойиҳа овозга қўйилди ва «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

    10.12.2019, 13:41   Изоҳ (0)   14559
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда портлаган 15 та хонадонда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда

    10.12.2019, 13:25

    Самарқандда ароқхўр эрини ўлдирган 50 ёшли аёл 8 йилга қамалди

    10.12.2019, 12:55

    Тошкент вилоятида бир кунда 100 млн сўмлик пиротехника воситалари ушланди

    10.12.2019, 12:40

    Термизда 11-синф ўқувчиси маст ҳолда 25 ёшли йигитни пичоқлади

    10.12.2019, 12:24

    Тошкентда метро қурилиши туфайли 19 та автобус ўз йўналишини ўзгартиради (харита)

    10.12.2019, 12:08

    Тошкентда 11 ой ичида самолёт бортида чеккани учун 100 дан ортиқ шахс 42 миллион сўмдан ортиқ жарима тўлади

    10.12.2019, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.