Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқич қурилишлари доирасида ер ости ўтиш йўлини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан пойтахтдаги яна бир кўча автмобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари якунига қадар ҳудуддаги Аҳмад Дониш кўчасининг Янги шаҳар кўчасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмидаги ўтиш йўли автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.
«Бу эса жамоат транспорти — автобуслар ҳаракатига ҳам таъсир ўтказади. Хусусан, юқоридаги манзилдан ҳаракатланувчи 5, 25, 36, 52, 60, 72, 82, 91, 95, 96, 97, 111, 119, 140, 149, 151, 152, 190, 198-сонли йўналишлардаги автобуслар йўналиш ҳаракатини Аҳмад Дониш кўчасидан Янги шаҳар ҳамда Амир Темур кўчалари орқали давом эттиради», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)