Австралиянинг биотехнологияларга ихтисослашган Имуген компанияси (Аustralia biotech company Imugene) мутахассислари саратон ўсимталари ҳужайраларини ўлдирувчи сунъий вирус яратди. Бу ҳақда «Комсомольская Правда» хабар берди.
Саратон шишларини йўқ қилувчи вирус CF33 номини олган. Яқин вақт ичида уни одамларда синаб кўриш режалаштирилмоқда.
Олимлар янги вируснинг муваффақиятига ишонмоқда. Бунга лаборатория текширувлари имкон бермоқда. Текширувлар давомида вирус 60 турдаги саратон ҳужайраларини ўлдирган. Шунингдек, вирус сичқонларда ҳам ижобий натижа берган ва уларни саратоннинг турли хил кўринишларидан халос қилган.
Маълум қилинишича CF33 нинг ўзига хослиги шундаки, мазкур замонавийлаштирилган вирус ҳар қандай саратон ҳужайрасини ичидан йўқ қилишга мўлжалланган.
Изоҳ (0)