Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи масалаларида биринчи навбатда миллий манфаатларга таянади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Халқаро пресс клубнинг навбатдаги тадбирида айтиб ўтди, деб ёзмоқда «Kun.uz».
Илҳом Неъматовнинг айтишича, Евросиё иқтисодий иттифоқи масалаларида Ўзбекистон биринчи навбатда миллий манфаатларга таянади. Бу борада мамлакатга ташқи босим йўқ.
Мавзуга доир: Содиқ Сафоев: Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш имкониятларини уч йилдан бери ўрганяпти
Шунингдек, Ўзбекистон 2022—2025 йилларда ЕОИИга аъзо бўлиб кирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистоннинг мазкур иттифоққа аъзо бўлиши мумкинлиги ҳақида эса дастлаб октябрь ойида Россиянинг Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко маълум қилган.
Мавзуга доир: Ўзбекистон ва ЕОИИ: иқтисодий муносабатлар рақамларда
Изоҳ (0)