Тошкентда 9 декабрь, душанба куни Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Ўзбекистондаги филиали биносининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда институт томонидан маълум қилинди.
Хабар берилишича, МГИМО жорий йилнинг сентябрь ойидан институт филиалида «Бизнес-ахборот» ҳамда «Юриспруденция» йўналишлари бўйича ўқиш бошлаган. Ўқиш жараёни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биносида олиб борилмоқда.
Институт томонидан қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати кўмаги билан Тошкентда қисқа муддатда институт филиалининг биноси қуриб битказилган.
Изоҳ (0)