• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларини касб байрами билан табриклади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат қишлоқ хўжалиги ходимларини касб байрами билан табриклади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. Қуйида табрикнинг тўлиқ матнини тақдим этамиз.

    Фото: Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Фото: Президент матбуот хизмати

    Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга асосан, Ўзбекистонда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида байрам қилинади.

    Қадрли ватандошлар!

    Муҳтарам деҳқон ва фермерлар!

    Аввало, барчангизни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни қутлуғ айём — Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.

    Ҳаммамизга яхши аёнки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг қадимий, ҳеч қачон ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотмайдиган таянч тармоқларидан биридир.

    Ана шундай муҳим соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва мутахассисларни дунёдаги энг олижаноб касб эгаларидир, десак, айни ҳақиқат бўлади.

    Чиндан ҳам, буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, ҳар эрта баҳорда ерга уруғ қадаб, ризқ йўлини очадиган, хонадонларимиздаги тўкинлик ва файзу барака сабабчиси бўлган сиздек фидойи инсонларга ҳар қанча тасаннолар айтсак арзийди.

    Ушбу байрам муносабати билан сизларни қутлар эканмиз, бу йилги машаққатли меҳнатингиз, эришилган натижалар ва олдимизда турган режалар ҳақида атрофлича тўхталишимиз табиийдир.

    Аввало сайёрамиздаги глобал иқлим ўзгаришлари ҳамда минтақамиздаги экологик муаммолар оқибатида қишлоқ хўжалигида ҳар йили илгари кўрилмаган янги-янги синов ва қийинчиликлар пайдо бўлаётганини қайд этиш лозим.

    Лекин, кўпни кўрган, доимо ер билан тиллашиб, дардлашиб яшайдиган деҳқон ва фермерларимиз ана шундай мураккаб шароитда ҳам омилкорлик билан, бой билим ва тажрибаси, илм-фан ютуқларини ишга солиб, мўл ҳосил етиштиришга муваффақ бўлмоқдалар.

    Жорий йилда сизларнинг пешона терингиз билан 7 миллион 130 минг тонна ғалла, 2 миллион 845 минг тонна пахта, 19 минг 600 тонна пилла, 21 миллион тонна мева-сабзавот, 400 минг тонна шоли, 2 миллион 600 минг тонна гўшт ва 11 миллион тонна сут маҳсулотлари, 8,1 миллиард дона тухум олингани бу фикрни яққол тасдиқлаб турибди.

    Ҳозирги вақтда дунё миқёсида озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш долзарб масала бўлиб бораётгани сир эмас.

    Шунинг учун ҳам биз иқтисодиётимизни, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация ва диверсификация қилиш, озиқ-овқат экинлари етиштиришга алоҳида эътибор бермоқдамиз.

    Бу ҳақда сўз юритганда, кейинги тўрт йилда ҳосилдорлиги паст бўлган 300 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари ўрнига мева-сабзавот ва озуқа экинларини етиштириш йўлга қўйилиб, жумладан, 32 минг гектар ерда интенсив боғлар, 15 минг гектарда токзорлар, 2 минг гектарда замонавий иссиқхоналар барпо этилгани, 114 минг гектарда сабзавот ва картошка, 72 минг гектарда дуккакли ва мойли экинлар, 52 минг гектарда озуқа экинлари етиштирилаётганини таъкидлаш лозим.

    Бугунги кунда ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда бозор тамойилларини, фан ва техниканинг илғор ютуқларини жадал жорий этиш, экологик тоза ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали деҳқонлар даромадини кўпайтириш борасида олиб бораётган тизимли ислоҳотларимиз сизларга яхши маълум, албатта.

    Натижада бу йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан жами 217 триллион 700 миллиард сўм ёки ўтган йилга нисбатан 12 фоиз кўп фойда олинди.

    Ерни ҳақиқий эгасига бериш, айниқса, маҳсулот етиштиришдан тортиб, уни сотишгача бўлган агробизнеснинг яхлит занжирини ўз ичига қамраб олган кластер моделини ва кооперация тизимини тўлиқ яратишга жиддий аҳамият қаратилмоқда.

    Жорий мавсумда пахта ҳосилининг 73 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ҳиссасига тўғри келгани, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон, Хоразм, Наманган, Тошкент, Бухоро вилоятларида эришилган юксак марралар бу тизимнинг қанчалик самарали эканини амалда исботламоқда.

    Шунингдек, Ёзёвон, Қўштепа, Риштон, Тошлоқ, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Амударё, Беруний, Элликқалъа, Хива, Хонқа, Янгибозор, Мингбулоқ, Поп, Чуст, Қуйичирчиқ, Чиноз, Оққўрғон, Қоракўл, Олот, Вобкент, Дўстлик, Нарпай каби ўнлаб туманларда ушбу тизим асосида пахтадан мўл ҳосил етиштирилди.

    Шуларнинг барчасини ҳисобга олиб, биз кейинги йилдан бошлаб пахта етиштиришни тўлиқ – 100 фоиз кластер усулига ўтказишга қарор қилдик. Шу билан бирга, ғаллачилик, мева-сабзавотчилик, паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва пиллачилик кластерларини ташкил қилиш ишларини изчил давом эттирамиз.

    Биринчи марта бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштиришни рағбатлантириш тизими жорий этилгани ўзининг улкан ижобий самарасини берди. Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Тошкент, Хоразм вилоятларида ҳосилдорлик гектарига 65-67 центнерга етгани ана шундай янгича ёндашувнинг маҳсули бўлди.

    Энг муҳими, 3 миллион 800 минг тонна ғалла деҳқон ва фермерлар ихтиёрида қолдирилгани ушбу мавсумнинг асосий натижаси, десак, тўғри бўлади.

    Cўнгги йилларда мева-сабзавотчиликда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам ўз натижасини бермоқда. Бу йил 1,3 миллиард АҚШ доллари қийматидаги 1,5 миллион тонна мева-сабзавот экспорт қилингани, ҳеч шубҳасиз, тармоқ ривожида салмоқли ўрин тутади.

    Деҳқон ва фермерларимизни йиллар давомида ўйлантириб келаётган масала – бу етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини нобуд ва исроф бўлишига йўл қўймасдан, сифатли қайта ишлаб, ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш билан боғлиқ.

    Жорий йилда бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, 1 триллион 37 миллиард сўм инвестиция маблағлари жалб этилди. Бунинг ҳисобига 254 минг тонна қувватга эга бўлган 180 та мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва логистика марказлари барпо этилди. Бу орқали 54 минг қўшимча иш ўрни яратилди.

    Ҳозирги вақтда юртимизда мева-сабзавот маҳсулотларининг 3,5 миллион тоннаси қайта ишланиб, 350 миллион долларлик тайёр маҳсулот четга сотилмоқда.

    Биз келгуси йилда мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини 2,5 миллиард долларга, яқин уч йилда эса 5 миллиард долларга етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бунинг учун Испания, Нидерландия, Польша, Греция, Туркия, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Вьетнам, Индонезия каби давлатларнинг энг илғор тажрибалари кенг қўлланилмоқда.

    Қимматбаҳо хом ашё бўлган ипак етиштиришнинг янгича тизими йўлга қўйилиши натижасида бу йил биринчи марта пилладан йилига тўрт марта ҳосил олишга эришдик.

    Эндиги вазифа – бу муваффақиятли тажрибани кенг қўллашдан иборат.

    Кейинги йилларда чорвачиликни ислоҳ қилиш, жумладан, соҳанинг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш борасида бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Шу тариқа республика, вилоят, туман ва фермер хўжаликлари бўйича чорвачилик соҳасида вертикал бошқарув тизими яратилди.

    Республикамизда сут ва гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган мингдан зиёд йирик чорвачилик комплекслари ишга туширилди. Якунланаётган йилда эса бу йўналишда 1,2 триллион сўмлик 600 та лойиҳа амалга оширилди. Чорвачиликни ривожлантириш учун қулай бўлган Оҳангарон, Тахтакўпир, Қўнғирот, Бўзатов, Мўйноқ туманлари шу соҳага ихтисослаштирилди ва кластер усулида ривожланиши йўлга қўйилди.

    Охирги 20 йилда эътибордан анча четда қолиб кетган балиқчилик тармоғига алоҳида эътибор қаратишимиз натижасида бу йил 580 минг гектар табиий ва 28 минг гектар сунъий кўлларда 200 минг тонна балиқ етиштирилди.

    Яна бир устувор йўналиш – асаларичиликни ривожлантириш мақсадида тузилган Ўзбекистон асаларичилар уюшмасига 14 мингдан ортиқ тадбиркор аъзо бўлиб кирди ва жорий йилда 19 минг тонна асал етиштирилди.

    Ирригация ва мелиорация тадбирларининг барча харажатлари тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қопланаётгани деҳқон ва фермерларимиз учун катта мадад бўлиб, экинлардан мўл ҳосил олиш имконини бермоқда.

    Экин майдонларини сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида бу йил давлат бюджетидан 1 триллион 328 миллиард сўм ёки 2018 йилга нисбатан 1,8 марта, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун эса 645 миллиард сўм ёки 1,2 баробар кўп маблағ ажратилди. Бундан ташқари, йил охиригача халқаро молия институтларининг 126,8 миллион доллар ёки 2018 йилга нисбатан қарийб 3 баробардан зиёд кредитлари ўзлаштирилади.

    Жонажон Ўзбекистонимизни тараққиётнинг янги босқичига кўтариш вазифаси ва жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ошиб бораётгани аграр соҳани тубдан ислоҳ қилишни, унга бозор механизмлари, айниқса, инновацион ва тежамкор технологияларни, инвестицияларни кенг жалб қилишни тақозо этмоқда.

    Шундан келиб чиқиб, бу йил қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш Концепцияси ва соҳани келгуси 10 йилликда ривожлантириш бўйича Стратегияни қабул қилдик.

    Қўлга киритилган ютуқлар ҳақида гапирганда, сиз, миришкор фермер ва деҳқонлар, соҳа ходимларининг сидқидил ва фидокорона меҳнатингизни, бутун умрини қишлоқ хўжалиги ривожига бағишлаган минглаб азиз ватандошларимизнинг номларини фахр ила тилга оламиз.

    Шу ўринда 11 мингдан зиёд фермер хўжалиги 30 ёшгача бўлган ёшлар томонидан бошқарилаётгани, 5 600 та фермер хўжаликларига хотин-қизларимиз раҳбарлик қилаётганини таъкидлашни истардим. Бу бизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги улкан бойлигимиз, олтин фондимиз, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.

    Келгусида соҳани барқарор ривожлантиришга қаратилган комплекс дастурларни татбиқ этиш, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда маҳсулот етиштириш турлари ва экспорт ҳажмлари ортишини таъминлаш устувор мақсадларимиз бўлиб қолаверади.

    Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, соҳани зарур техникалар билан таъминлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини яхшилаш, илғор билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш фаолиятини такомиллаштиришга эътиборни янада кучайтирамиз.

    Мавсум охирлаб, йил якунлари сарҳисоб қилинаётган мана шу айёмда сизларга, барча қишлоқ аҳлига олижаноб меҳнатингиз учун яна бир бор чуқур миннатдорлик билдираман.

    Ҳаёт синовларида тобланган, мард ва матонатли фермерларимиз, барча қишлоқ хўжалик ходимлари бундан буён ҳам халқимиз фаровонлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдек ғоят масъулиятли вазифани адо этишда бутун куч-ғайрат ва имкониятларини сафарбар этадилар, деб ишонаман.

    Муҳтарам деҳқон ва фермерлар!

    Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалол ва фидокорона меҳнат қилаётган азиз ва қадрли юртдошлар!

    Сизларни яна бир бор ушбу шукуҳли ва файзли байрам билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу ва самимий тилакларимни изҳор этаман.

    Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли ва шарафли меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар, хонадонларингизга қут-барака ва хотиржамлик ҳамиша ёр бўлишини тилайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

    06.12.2019, 21:44   Изоҳ (0)   22692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 9 декабрь куни МГИМО филиали биноси очилади

    06.12.2019, 21:28

    ДХХ қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган бир гуруҳ эронликларни қўлга олди

    06.12.2019, 20:26

    Шерзод Шерматов ва Равшан Эрматов болалар футболини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади

    06.12.2019, 19:48

    Россия компанияси 10 йил давомида Андижондаги учта кондан қазиб олинган нефтнинг ярмини олиб кетади

    06.12.2019, 19:27

    Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб мактаб ўқитувчиларини лицензиялаш бошланади

    06.12.2019, 19:03

    Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси хорижда вафот этди

    06.12.2019, 18:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёдаги метан заправкада Nexia-2 портлаб кетди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:20

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.