Бир гуруҳ эронлик фуқаролар қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринди, деб хабар бермоқда ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида 4 декабрь, чоршанба куни ҳужжатларни назоратдан ўтказиш вақтида 5 нафар эронлик фуқаро қўлга олинган.
Асли Эрон фуқаролари бўлган бу шахслар тақдим этган Испания давлатининг фуқаролик паспортлари текширилганда уларнинг қалбаки эканлиги маълум бўлган ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
Аввалроқ Малайзия паспорти билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган шри-ланкаликлар қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)