АҚШ президенти Дональд Трамп импичменти бўйича текширувларнинг барча уч қисми мавжуд талабларга жавоб беради ва бу жараённинг ўзи қонуний. Бу ҳақда Конгресс вакиллар палатаси суд қўмитаси раиси Жеррольд Надлер маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Демократлар томонидан жалб этилган ҳуқуқий масалалар бўйича экспертлар Трампнинг хатти-ҳаракатлари импичмент жараёнига мос келишини таъкидлади.
«Трамп бу текширувлар унга нисбатан адолатсизлик бўлганини ҳис этгани муҳим эмас. У ўз офисидан нафақат ҳимоя, балки терговчиларга ҳар қадамда халақит бериш учун фойдалангани аҳамиятли», — деди Надлер.
Изоҳ (0)