АҚШ президенти маъмурияти мамлакатнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal маълум қилди.
Минтақага 14 минг нафаргача ҳарбий хизматчи, ўнлаб кема ва бошқа ҳарбий техника юборилиши мумкин.
Бу чораларнинг барчаси Эронга қарши туриш учун амалга оширилади. Қўшимча кучларнинг жойлаштирилиши минтақага май ойида юборилган америкалик ҳарбийлар сонини икки бараварга кўпайтириши мумкин.
Президент Дональд Трамп шу ой ичида мазкур қарорни қабул қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)