Актёр Йигитали Мамажонов ҳамда актриса Муқаддас Саъдуллаева қиз фарзандли бўлишди. Қизалоққа Ҳадижа деб исм қўйишган. Бу ҳақда Муқаддас Саъдуллаева ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Фото: Instagram

Жуфтликнинг Абубакир исмли ўғли 2018 йилнинг декабрь ойида дунёга келган бўлиб, бунгача Йигитали Мамажоновнинг хонанда Райҳон Ғаниева билан турмушидан Ислом ва Имрон исмли иккита ўғли, Нигина билан турмушидан эса қизи бор.

Фото: Instagram

Актриса Муқаддас Саъдуллаеванинг биринчи турмушидан Саъдия исмли қизчаси бор.

Фото: Instagram

Йигитали Мамажонов аввалроқ берган интервьюсида актриса Муқаддас Саъдуллаева билан нима сабабдан яширинча турмуш қургани сабабини қуйидагича изоҳлаган эди.

Оиламга ҳар хил кўзлар тегишини хоҳламайман. Аслида ижтимоий тармоқларга суратларимизни жойлашимиз ҳам нотўғридир балки, шунинг учун ҳам аввалроқ бу ҳақда маълум қилгимиз, суратларни ҳам жойлагимиз келмаган эди.

Йигитали Мамажонов, актёр