2 декабрь, душанба куни «Тошкент—Термиз» йўналишида ҳаракатланаётган поезд тўхтаб қолиб, йўловчилар ўнлаб автобусларда ташилган эди. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
«Ўзбекистон темир йўллари» ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди. Маълум бўлишича, «Жарқудуқ—Деҳқонобод» темир йўл оралигида юк поезди юз берган носозлик туфайли тўхтаб қолган. Бу эса «Тошкент—Термиз» ҳамда «Тошкент—Сариосиё» поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир этган.
«Йўловчиларини ўз манзилларига етказиш борасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мутахассислари томонидан ўз вақтида чора кўрилди. Жумладан, уларнинг барчаси автобусларда белгиланган жойга етказиб қўйилди. Ҳозирги вақтда поездлар қатнови тикланди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)