• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳиндистон билан ҳамкорликда Тошкентда технологик хаб ташкил этилади

    Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация 29 ноябрь, жума куни Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги iCreate (International centre for entrepreneurship and technology) маркази ҳамда стартапларни ривожлантириш билан шуғулланувчи DevX компанияларига ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик томонидан «Дарё»га маълум қилинди.

    Фото: Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Фото: Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Инновациялар бўйича Ҳиндистоннинг энг етакчи ҳудуди бўлган Гужарат штатининг энг йирик шаҳри Аҳмадобод атрофида қад ростлаган iCreate тадбиркорлик ва технологиялар халқаро марказида тадбиркорлик, тадқиқотчилик, инновациялар, ахборот технологиялари, муҳандислик ва бошқа соҳаларнинг етакчи мутахассислари фаолият юритади. DevX компанияси эса техник экспертиза ва корпоратив алоқаларни ўрнатишда 20 йиллик тажрибага эга бўлган йирик инновацион тузилма бўлиб, корпорацияларга турли мураккабликдаги бизнес масалаларни ҳал этишда кўмак беради.

    Ташриф доирасида Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Ҳиндистоннинг iCreate маркази, шунингдек, DevX компанияси ўзаро Англашув меморандумларини имзолади. Меморандумни имзолаш маросимида Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Ҳиндистоннинг Гужарат штати таълим вазири Шри Бупендрасинх Чудасама иштирок этди.

    Фото: Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Фото: Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Келишувларга кўра, томонлар тадқиқотлар ва инновациялар соҳасида икки мамлакат стартаплари ўртасидаги икки тарафлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатор ишларни амалга оширади. Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонда ташкил этилган стартап компаниялари Ҳиндистонга ўз технологияларини трансфер қилиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, ҳинд технологик стартаплари, кичик ва ўрта бизнес вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриб, инновациялар ривожи учун Ўзбекистондаги мавжуд шароитлар билан танишади.

    Фото: Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Фото: Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Инновациялар ва стартап экотизимини ривожлантириш соҳасидаги илғор тажрибалар билан алмашиш, инсон капиталини такомиллаштириш ҳамкорликнинг бош мақсади ҳисобланади. Шунингдек, Ҳиндистон ва Ўзбекистон илмий жамоатчилиги ўртасида мулоқотни кенгайтириш, турли соҳаларда қўшма тадқиқотлар олиб борилишига қаратилган лойиҳалар ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.

    Фото: Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Фото: Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Фото: Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Фото: Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Илғор технологиялар марказида ҳиндистонлик ҳамкорлар билан биргаликда бир қатор қўшма стартап лойиҳаларини ўзида бирлаштирувчи технологик хабни ташкил этишга келишилди. Технологик хаб стартап лойиҳалари муаллифлари ва ижрочиларини, мазкур стартап лойиҳаларнинг соҳалари бўйича мутахассисларни жамлашга қаратилган бўлиб, унда мавзулар бўйича оммавий тадбирлар, маърузалар, семинарлар, конференциялар, шунингдек, илм-фан ва инновацияларни тарғиб қилувчи тадбирлар ўтказилади.

    02.12.2019, 22:26   Изоҳ (0)   10489
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тузатиш: Максим Орешкин Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИга қўшилиши ҳақида гапирмагани маълум бўлди (видео)

    02.12.2019, 22:08

    Фото: Тошкентдаги Алишер Навоий ҳайкали ўрнида экскаватор. Ҳайкал — реставрацияда

    02.12.2019, 21:29

    Uzbekistan Airways ички рейслар учун Янги йил чегирмасини эълон қилди. Аммо шу кунларда аксарият шаҳарларга рейслар йўқ

    02.12.2019, 21:07

    Ўзбекистонда ОИТСга чалинганлар сони 42 минг кишидан ошди

    02.12.2019, 20:37

    Петербургда ўзбекистонликни олиб қочиб, тунаб кетган шахслар қўлга олинди. Уларнинг 3 нафари жабрланувчининг ватандошидир

    02.12.2019, 20:22

    Қувада газ ва электрсиз қолган аҳоли норозилик билдириб, йўлни тўсди

    02.12.2019, 19:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон олтин экспортини 84 фоизга кўпайтирди

    Иқтисодиёт | 21 август, 19:15

    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

    Реклама | 21 август, 18:00

    Жапаров Трамп ва Стармерни Қирғизистонга санкциялар борасида босим ўтказмасликка чақирди

    Дунё | 21 август, 19:00

    Ким Чен Ин Россия ва Украина урушида қатнашган кореялик ҳарбийларини олқишлади

    Дунё | 21 август, 18:50

    Ўзбекистонда суд соҳаси рақамлаштирилади

    Ўзбекистон | 21 август, 18:44

    Ўзбекистонда кредит олиш тақиқланганлар учун янги тартиб жорий этилди

    Ўзбекистон | 21 август, 18:35

    “Эмили Парижда” энди Италияда: янги мавсум қачон чиқади ва томошабинларни нималар кутмоқда (фото)

    Кино | 21 август, 18:20

    Эронда эркак ўзи содир этган жиноят жойида осилди

    Дунё | 21 август, 18:05

    Юздаги қора нуқталардан қутулишнинг 5 ишончли усули

    Гўзаллик | 21 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.