Жорий йилнинг 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга «Туркманэнерго» давлат электр энергетика компанияси томонидан етказиб берилган электр энергиясини маҳаллий подстанциялар кўтара олмаяпти.
«Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг маълум қилишича, Туркманистондан узатилаётган 512-электр тармоғи юқори кучланиш билан ишлаганлиги сабабли мазкур тармоқ контактида қизиш юзага келган.
Самарқанд вилоят электр тармоқлари корхонаси 512-электр линиясидаги қизишларни бартараф этиш мақсадида Туркманистондан кирувчи линиядан бошлаб таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли 3 декабрь куни соат тунги 00:00 дан 04:00 гача Самарқанд вилоятининг айрим туманларида электр таъминотида узилишлар бўлади.
Хусусан, вилоятнинг Самарқанд, Оқдарё, Пастдарғом, Ургут, Пайариқ, Челак ва Тайлоқ туманларининг айрим ҳудудларида электр токида қисман узилишлар бўлади. Электр таъминотидаги узилиш 4 соат давом этади.
Изоҳ (0)