• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тўйларни бир хил сценарий асосида ўтказиб бўлмайди». Ўзбекистон маданият вазири ўз ўринбосарининг фикрини нотўғри деб баҳолади

    Ягона сценарий асосида тўй ўтказиш умуман нотўғри фикр. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Аввалроқ маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова тўй ва маросимларни ўтказиш бўйича миллийлик ва замонавийликни ўзида мужжасам этган сценарийлар ишлаб чиқиш кераклиги ҳақида фикр билдирган эди.

    Мавзуга доир: Ҳукумат вакили тўйларни намунавий ўтказиш бўйича сценарийлар ишлаб чиқишни таклиф қилди

    Ўшанда Оқилова хоним тўй ва маросимларни ўтказиш тартиб-қоидаларини тайёрлаш бўйича Маданият вазирлигининг Концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси ва «Ўзбекконцерт» томонидан иш бошланганини қўшимча қилганди.

    Куни кеча бўлиб ўтган журналистлар билан очиқ мулоқотда эса Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев тўйларни ўтказиш бўйича ягона сценарий ишлаб чиқиш ҳақидаги гаплар Камола Оқилованинг шахсий фикри эканлигини маълум қилди.

    Бахтиёр Сайфуллаев.

    Бахтиёр Сайфуллаев.
    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
    Муовиним Камола Оқилова «Ўзбекконцерт» билан тўйлар бўйича ягона сценарий ишлаб чиқяпмиз, деб ўз шахсий фикрини билдирган эди. Бу — умуман нотўғри фикр ва бу унинг шахсий фикрлари.

    Республикамизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Ҳар бирининг ўзига хос менталитети, урф-одати бор. Масалан, ўзбек билан корейснинг ёки бошқа миллатга мансубларнинг тўйини бир хил қила олмайсиз.

    Мен, узр сўраган ҳолда, бир хил сценарий асосида тўй ўтказиш таклифи Камола Оқилованинг шахсий фикри эканлигини яна бир бор таъкидламоқчиман. Бир хил сценарий асосида тўйларни ўтказа олмаймиз.

    Хоҳлаган тақдиримизда ҳам мажлисларга бир хил кийиниб кела олмаймиз-ку. Инчинун, урф-одатларни сақлаб қоламиз, анъаналаримизга ҳеч қачон хиёнат қилмаймиз. Ҳар ким ўз анъанасига хос тўй ўтказади.

    Бахтиёр Сайфуллаев, Ўзбекистон маданият вазири

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йил октябри бошида Ўзбекистон Сенати тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низомни эълон қилган эди. Низом тўй ва маросимларни ўтказишда шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик, маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий бўйсунишни талаб қилади.

    Кейинроқ эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузиш» деб номланган янги моддани қўшиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди. Қонун шу таҳрирда тасдиқланса, тўй низомини бузган тўй эгалари базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (30 ноябрь ҳолатига кўра — 2,23 миллион сўм), тўйхона эгалари эса 30 баравари (6,69 миллион сўм) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

    Мавзуга доир: Иқбол Мирзо: «Дабдабали тўй қилаётганларни халқ олдида шарманда қилиш керак»

    Сенатор Иқбол Мирзо эса дабдабали тўй қилаётганларга шунчаки жарима солиш билан чекланмай, уларни халқ олдида шарманда қилишни ҳам таклиф этганди. Кейинроқ худди шу сенатор тўй-маросимларга фақат икки санъаткор чақирилишини назарда тутувчи тартибни санъаткорлар иштирокида қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида фикр билдирган эди.

    Мавзуга доир: «Иллат, дард, бало!». Шавкат Мирзиёевнинг дабдабали тўйлар ҳақидаги барча фикрлари (видео)

    01.12.2019, 07:31   Изоҳ (0)   40193
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Конституция кунига бағишланган марафон сабаб 1 декабрь куни Тошкентнинг айрим кўчалари ёпилади

    30.11.2019, 22:57

    Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромов: Одамларни норози қиладиган маданиятсиз ходимларга сафимизда ўрин йўқ

    30.11.2019, 21:56

    Сурхондарёда уйидан кетиб қолган ўнлаб болалар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди

    30.11.2019, 21:15

    Туркия Ўзбекистон билан ҳарбий операциялар ўтказиш борасидаги тажрибаларини ўртоқлашди

    30.11.2019, 20:55

    Иноятовни кулдираётган Қуронбоев, чарчаган Ортиқхўжаев, хаёлга берилган Шодмонов. Сенатнинг 24-ялпи мажлисидан фоторепортаж

    30.11.2019, 20:34

    «Қуруқ ҳайфсан ё жарима етарли эмас». Ўзбекистонда судьяларга нисбатан янги интизомий жазо чораларини қўллаш таклиф қилинди

    30.11.2019, 19:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.