Сурхондарёда 2019 йилнинг ўтган 10 ойи давомида вояга етмаганлар ва ёшлар орасида жиноятчиликка қарши курашиш борасида ҳудуддаги 1 406 та таълим муассасасида ва аҳоли орасида 9 492 марта учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ томонидан ўтказилган «Хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар» мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Сурхондарё вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси катта инспектори Сарвар Турсуновнинг маълум қилишича, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган ва тузалиш йўлига кирмаган тўрт нафар вояга етмаганлар махсус таълим муассасаларига юборилган.
«Айни вақтда 2019 йилнинг ўтган 10 ойи давомида назоратсиз ва қаровсиз қолган ҳамда ўзбошимчалик билан уйдан кетиб қолган 354 нафар бола Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган», — дея Сурхондарё вилояти ИИБ вакили сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Дарё» мухбири.
Изоҳ (0)