Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 26-тури доирасида 1 декабрь, якшанба куни 2 та ўйин бўлиб ўтди.
«Андижон» ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилди.
Учрашувдаги ягона гол 73-дақиқада урилди. Унга мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Абдуллоҳ Олимов муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Андижон» ўз уйида кечган баҳсда «Қизилқум»ни кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Андижон» якунига етган мавсумни 28 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 10-ўринда якунлади. «Қизилқум» эса 24 очко билан сўнгги ўринни эгаллади ва қуйи лигага тушиб кетди.
Шу куни Наманганнинг «Навбаҳор» клуби сафарда «Қўқон-1912»га қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 16-дақиқасида қўқонликлар ярим ҳимоячиси Сухроб Бердиев ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб наманганликлар жамоаси вакили Азиз Турғунбоев ҳисобни тенглаштирди.
Натижада ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Қайд этиш жоиз, «Навбаҳор» 32 очко тўплаб, мавсумни мусобақа жадвалида 8-поғонада тугатди. «Қўқон-1912» эса 26 очко билан 11-ўринни эгаллади.
26-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Суперлига
26-тур баҳслари
1 декабрь, якшанба
«Андижон»—«Қизилқум» 1:0
Гол: 1:0 — 73 Абдуллоҳ Олимов«Қўқон-1912»—«Навбаҳор» 1:1
Голлар: 1:0 — 16 Сухроб Бердиев, 1:1 — 19 Азиз ТурғунбоевЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)