Мадриднинг «Реал» клуби қишки трансферлар вақтида «Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг бўйича таклиф билан чиқади. Бу ҳақда Daily Mailй хабар бермоқда.
«Реал» габонлик футболчи учун 70 миллион фунт ҳамда Хамес Родригесни беришга тайёр. Обамеянгга айни дамда «Барселона» ҳам даъвогар бўлиб турибди.Габонлик футболчи жорий мавсум «Арсенал» сафида 16 та ўйин ўтказди ва рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол қилди. У яқинда Гранит Жака ўрнига жамоа сардори этиб тайинланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)